июн 05, 2024 13:52 Asia/Tashkent

Ирландия парламенти аъзоси Томас Голд сионистик режимнинг Ғазодаги жинотяларини акс эттирувчи тасвир ва видеолардан қаттиқ безовта ва ғазабланишини айтди. Умид қиламанки, Нетаняҳу ва унинг фиръавн ҳукумати ва унинг генераллари дўзахда ёнади деб таъкидлади.

Порс тудей ахборот сайтига кўра, Ирландия парламенти вакили Томас Голд,  бу мамлакат парламенти саҳнасида, ўзининг сўнгги нутқида ғазаб ва ҳис-туйғучиларга титраб баланд овоз билан қуйидагича гапирди: Ғазода 15 минг бола қирғин қилинди ва дунё кузатмоқда деб айтди.

Ижтимоий тармоқларда унинг нутқи акс ва видеоси кенг тарқалди. У Нетянҳу ва Исроил режимининг сиёсий ва ҳарбий раҳбарларини лаънатлади.

“Мен Нетаняҳунинг генераллари ва фиръавн ҳукуматини дўзахда ёнишини ва Худо уларга муносиб жазосини беришни тилайман чунки ҳозир содир бўлаётган нарса фақат ирқчилик эмас балки,  уларнинг қилаётган ишлари ҳаққатан ҳам инсонга жуда чуқур таъсрини қолдиради деб айтди у.

Томас Голд сўзлари якунида деди:,  ҳозир Ирландия халқи биз Фаластинни  тан олдик, уларни ҳаммамиз каби инсон сифатида тан олдик, Исроилга уят, улар қилмишлари учун шарманда  бўлсин ва уларнинг жиноятлари ҳеч қачон унутилмайди  дейишади.

Ёрлиқ