июн 15, 2024 14:12 Asia/Tashkent
  • Халқаро ҳамжамият инқирозларни ҳал қилишда  муваффақиясизликка учрамоқда / мажурий қочқинлар сони 120 миллион кишига етди
    Халқаро ҳамжамият инқирозларни ҳал қилишда муваффақиясизликка учрамоқда / мажурий қочқинлар сони 120 миллион кишига етди

БМТниннг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги сўнгги ҳисоботида дунё бўйлаб мажбурий қочинла сони 120 миллионга етганини маълум қилди.

Мазкур ҳисоботда сўнгги 12 йил ичида мажбурий қочқинлар сони ортиб бораётганига диққат қаратилган. Унга кўра 2024 -йилнинг май  ойига қадар мажбурий кўчирилганлар сонининг 120 миллионга кўпайиши янги ва ўзгарувчан тўқнашувлар ва албатта халқаро ҳамжамиятнинг узоқ давом этган инқирозларни ҳал қила олмаслигинии кўрсатмоқда.

Порс тудей сайтитинг хабар қилишича,  БМТнинг Қочқинлар бўйича олий коммисарлиги тақдим этган статистик маълумотларга асосан, дунёнинг кўчирилганлар ва қочқинликлар даражаси аҳоли бўйича  дунёдаги 11 ўринда бўлган  Япония аҳолиси билан тенг

Дунё бўйлаб мажбурий қочқинлар сонининг кўпайишига сабаб бўлган асосий омилларидан бири Судан, Конго демократик республикаси ва Мянма каби бир қатор мамлакталардаги ҳалокатли можаролар бўлди. Ўтган йили яъни 2023 йил охирида 10 миллион 800 мингга яқин суданлик мажбуран кўчирилган. Эндиликда ҳам Ғазо бўлгасидаги уруш дунёда мажбурий қочқинлар сонини оширган.

UNRWA -БМТнинг Фаластин Қочинларига ёрдам ва улани иш билаг таъминлаш агентлиги ҳисоботи эса ўтган йил охирига келиб, сиоинстик режимнинг зўравонликлари ва  жиноятлари сабабли Ғазода 1,7 миллион дан ортиқ инсон яъни бу секторнинг 75 фоиз аҳолиси ўз уйини тарк этганидан далолаб бермоқда.

Ёрлиқ