Доллар гегемонияси ва Япониянинг АҚШ техникасига ҳарбий қарамлигида инқироз юз бермоқда
Жорий йил ичида иенанинг долларга нисбатан сўнгги 4 ўн йилликдаги энг паст даражага тушиши Япоинянинг иккинчи жаҳон урушидан кейинги тарихдаги энг йирик ҳарбий реконструкция қилиш режаларини барбод қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, эндиликда иенанинг долларга нисбатан қадрсизаниши муносабати билан Япоиня учун ҳарбий техника, жумладан вертоёлатлар, сув ости кемалар ва танкларни импорт қилиш нархи кескин ошди, уларнинг аксарияти ҳам АҚШга тегшили.
2022-йилда Япония Бош вазири Фумио Кисида мудофаа харажатлари учун ажратиладиган маблағни икки баравар оширишни назарда тутувчи янги миллий хавфсизлик стратегиясини эъон қилди. 5 йил давомидаги 43 триллион ¥ бюджет ўша пайтда эса 319 миллиард доллар. Кисида ҳарбий харажатларини ўсишини Япоиня тарихидаги "бурилиш нуқтаси " сифатида баҳолади. Аммо муаммо шундаки бюджет бир доллар паритетидан келиб чиққан ҳолда 108 иенга ёпилди. Аммо ҳозир ҳар бир доллар 161 иенга етди. Энди иенанинг қадрсизланиши билан жиҳозлар, жумладан вертолётлар, сув ости кемалари ва танклар архи анча ошди.
Сўнгги 3 йил ичида иенанинг қадрсизланиши Япоиняда озиқ-овқат ва ёқилғи каби асосий товарлар нахини ошиб уй хўжаликлари харажатларига таъсир қилди.
New York Times газетасининг хабар қилишича, бу йил иена курсининг сўнгги 10 йилликдаги энг паст даражага тушиши Япоинянинг Иккинчи жаҳон урушидан кеййинги тарихдаги энг йирик ҳарбий реконструкция қилиш режаларини бузмоқда.