АҚШлик сионистлар Исроилга қарши чиққан сиёсатчиларни яккалаб қўйишга уринмоқда
Сионистик режим лоббичилари катта бюджет маблағларини сарфлаб АҚШ сайловларида Фаластин тарафдорлари ғалаба қозонишини олдини олишга уринмоқда.
АҚШдаги воқеалар шундан далолат берадики, АҚШдаги сионистик режимни қўллаб-қувватловчи бир гуруҳ бой одамлар Фаластин тарафдори сиёсатчи Илҳон Умарга қарши кампания бошлаш учун сўнгги бир неча кун ичида юз минглаб доллар йиғишди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, партия ичидаги сайловларда ғалаба қозонишга ҳаракат қилаётган Илҳон Умар ўз округида демократик партия вакили сифатида таништирилиши учун мазкур округга демократик рақиби Дон Самуэлсдан 3 баробар кўп овоз тўплашга ҳам муваффақ бўлди.
АҚШ-Исроил жамоатчилик билан алоқалар қўмитаси ҳамда Айпак номи билан танилан АҚШдаги энг йирик ва энг кучли лобби гуруҳларидан биридир ва 100 мингдан ортиқ аъзоси бўлган бу ташкилот ҳар йили АҚШ сиёсатига таъсир ўтказиш ва сионистлар талабларини илгари суриш учун миллионлаб доллар маблағ сарфлайди.
Яқинда Айпак катта миқдордаги маблағни сарфлаб ушбу лобби ташкилоти томонидан маъқулланмаган демокртик номзод Кори Бушни сайлов босқичидан четлатишга муваффақ бўлди.
Бу гуруҳ аъзолари ноябр ойида бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларига демократик партиядан яна бир номзорд Дон Самуэлс Илҳон Умар ўрнига маблағ йиғиш билан банд.