АҚШ ҳарбийлари томонидан Япониянинг Окинава ҳудудида энг кўп жиноятлар содир этилмоқда
(last modified Thu, 22 Aug 2024 11:26:46 GMT )
август 22, 2024 16:26 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳарбийлари томонидан Япониянинг Окинава ҳудудида энг кўп жиноятлар содир этилмоқда
    АҚШ ҳарбийлари томонидан Япониянинг Окинава ҳудудида энг кўп жиноятлар содир этилмоқда

Японияда босиладиган газета ўтган йили бу мамлакатда жойлашган АҚШлик аскарларнинг жиноий ишларининг аксаиряти Окинава префектурасида жойлашган аскарларга боғлиқлигини хабар қилди.

Окинава иккинчи жаҳон урушидан сўнг, АҚШ томони

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Япониянинг Манича газетасининг ёзишича, Япония миллий Полиция агенлиги (NPA)  томонидан эълон қилинган статистик маълумотларга биноан, ўтган йили /2023/ Японияда АҚШлик ҳарбий хизматчилар билан боғлиқ 118 жиноий ишнинг 60 фоиздан ортиғи Окинава префектурасида жойлашган ҳарбий хизматчилар билан боғлиқ. Бундан ташқари 2022 йилда Окинава префектураси АҚШ ҳарбий хизматчилари томонидан Японияда содир этилган жиноятларнинг 51 фоизини ташкил қилган.

Хабарга биноан, яқинда Окинавада АҚШлик ҳарбийлар томонидан жинсий  зўравонлик ҳолатлари қайд этилгани маълум бўлди. Унда АҚШ қўшинларининг ҳарбий базалари ушбу вилоятда яшовчи маҳаллий жамоатчилик зиммасига юклаётапн оғир масъулиятни таъкидлайди.

дан босиб олинди. Токиодан 1500 километр жануби -ғарбида жойлашган бу архипелаг 1972 йилда яна Япония ҳудудига қайтарилди. Аммо АҚШ қўшинларининг бир қисми бу ердаги базада қолди.

Ёрлиқ