Москва ҳукумати: Ғарбдан ҳарбий ёрдам бўлмаса, Украина урушни тўхтатади
(last modified Sat, 31 Aug 2024 12:48:19 GMT )
август 31, 2024 17:48 Asia/Tashkent
  • Москва ҳукумати: Ғарбдан ҳарбий ёрдам бўлмаса, Украина урушни тўхтатади
    Москва ҳукумати: Ғарбдан ҳарбий ёрдам бўлмаса, Украина урушни тўхтатади

Россия Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамини кескинлик ва урушнинг чўзилишига сабаб деб ҳисоблади.

Россия армиясининг Украинадаги амалиётлари бошланганидан бери, АҚШ ва Европа давлатлари Москвага қарши қаттиқ санкциялар қўйган ҳолда Россия армиясининг олдинга силжишни тўхтатишга ҳаракат қилиб Украина армиясининг тинимисиз ҳарбий ёрдам ва қурол-ядро етказиб бермоқда ва бу жараён давом этмоқда.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати расмийси Жозеп Боррел Европа Иттифоқига аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг норасмий йиғилишида бугунги кунда Украинага ҳарбий ёрдамимиз 43 миллиард евродан ошди деб изоҳлади.

Россиянинг БМТдаги вакили ўринбосари Дмитирй Полянский АҚШ ва Европа давлатларини Украинага қурол ва ҳарбий ёрдами урушни узайтирди ва агар бу ёрдамлар бўлмаганида Украина урушни анча вақт олдин тўхатган бўларди деб эълон қилди.

Бундан ташқари, Италия ТИВ раҳбари  Antonio Tajani сўзлаган нутқида, Италия қуролларидан фақат Украина ҳудудида фойдаланишга рухсат берилганига  тўхталиб, Россия ҳудудига қарши бу қуролллардан фойдаланишга қарши чиқди.

Ҳар бир давлт ўзи учун қарор қилади аммо Италияда Италия қуролларидан фойдаланиш фақат Украинада амалга  ошириши мумкин дея изоҳлади у.

Италия ТИВ раҳбари баёноти эса Украина ТИВ раҳбари Дмитри Кольба куни кеча Брюсселда ўз мамлакатига Европа Иттифоқи ҳарбий ёрдами кечикаётгаи сабабли  шикоят қилганидан сўнг янгради.

Ёрлиқ