Индонезия ва Жанубий Корея доллардан воз кечиш йўлида
Индонезия ва Жанубий Корея мамлакатлари миллий валюта билан товар айирбошлаш масаласида келишвга эришди.
Порс тудей сайтига кўра, Индонезия ва Жанубий Корея мамлакатлари ўзаро савдо амалиётларида Индонезия рупияси ва Жанубий Корея вонидан фойланашини рағбатлашнтириш мақсадида икки мамлакат ўртасида маҳаллий валюта операцияларини (LCT) амалга ошириш бўйича ҳамкорлик асослари тўғрисида келишиб олишди. Jakarta Globe газетаси келишув жума куни якунланганини маълум қилди.
Хабарга асосан, Индонезия Марказий банки Жанубий Корея марказий банкибилан стратегикк ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали АҚШ долларига бўлган ишончни камайтиришга интилмоқда. Бу икки мамакат ўртасидаги LCT тизими 30-сентяридан кучга киради.
Индонезия Марказий банки коммуникациялар департаменти раиси Ervin Xariono ўз баёнотида, Индонезия ва Жанубий Корея ўртасида LCT тизимини жорий қилиш икки мамлакат ўртасидаги молиявий ҳамкорликда бурилиш нуқтасидир деб эълон қилди.
Мазкур келишув билан Индонезия марказий банки Ҳиндистон, Малайзия, Таиланд, Япония, Хитой ва Сингапур каби бир қанча бошқа мамлакатлар билан LCT тизимини ўрнатди.
Индонезия мамлакати дунёнинг бир қатор давлатлари каби узоқ вақтдан бери бизнес амалиётларида долларга қарамликни камайтириш чораларини кўрмоқда.