БМТ Украина шарқида икки томоннинг амалларини маҳкум этди
(last modified Thu, 14 Jul 2016 15:23:19 GMT )
июл 14, 2016 20:23 Asia/Tashkent
  • БМТ Украина шарқида икки томоннинг амалларини маҳкум этди

БМТ қочқинлар олий комиссияси Украина шарқида икки томоннинг амалларини маҳкум этди.

БМТ Украина шарқида ҳам Киев давлат кучлари ва ҳам мухолифлар томонидан суд томонидан кўриб чиқилмаган равишда ҳарбий бўлмаган кишиларни қатл этиш ва аҳоли яшаш жойларини кўркўрона равишда ўққа тутишларни маҳкум этди ва бу амалларни жанг жиноятлари деб тавсифлаш мумкинлигини эълон қилди.

БМТ қочқинлар олий комиссияси томонидан кўриб чиқилган амаллар 2014 йил январидан 2016 йил майигача Украина шарқида юз берган. Бу минтақани икки йилдан ортиқ вақт давомида қамраб олган жангда 9400дан ортиқ киши ўлдирилди.

Мазкур хабарга кўра, БМТ қочқинлар олий комиссияси Украина қуролли кучлари ҳарбийлари ва ва фронтга юборилган қуролланган гуруҳларнинг унсурлари қатл этилганлиги борасида маълум қилинган.

БМТ қочқинлар олий комиссияси шунингдек, суд томонидан кўриб чиқилмаган равишда амалга оширилган қатллар ва зўравонликларда бирор бир тарафга тегишли бўлмаган тинч аҳоли вакиллларининг қирғин қилинганлиги борасида хабар берган.