Хаёлий бомбалар: қандай қилиб,New York Post АҚШ сайловлари учун Эрон ҳақида сохта рақамлар тўпламоқда
(last modified Tue, 17 Sep 2024 12:16:39 GMT )
сентябр 17, 2024 17:16 Asia/Tashkent
  • Хаёлий бомбалар: қандай қилиб,New York Post АҚШ сайловлари учун Эрон ҳақида сохта рақамлар тўпламоқда
    Хаёлий бомбалар: қандай қилиб,New York Post АҚШ сайловлари учун Эрон ҳақида сохта рақамлар тўпламоқда

New York Post даъвосидан фарқли улароқ, Трампнинг сиёсати халқаро дипломатларини заифлаштириб, Эроннинг ядровий ютуқларига йўл очди.

“Nyu-York Post” газетасида чоп этилган " Эрон Байден туфайли ядро қуролга ўтиш арафасида  – муллолар Харриснинг ғалаба қозонишини хохлайди"  мақоласида бўрттирилган ва асоссиз иддаолар билан Эроннинг ядровий аҳовли ва Байден маъмурияти сиёсатининг бу масалага таъсири ҳақида ёлғон расмни тақдим этишга урнган.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, мазкур мақолада нафақат ёлғон, балки АҚШ халқи ўртасида қўрқув ва ишончсизликни уйғотиш учун мўлжалланган рақамлар ва даъволарга тўла.

Мақоланинг бошида айтилган Эрон " Байден маъмуриятининг охиригача 12 тадан ортиқ ядровий бомба ишлаб чиқариши мумкин. Ҳар қандай иҳужатли далиларга асосланмаган иддао вазиятни жуда даҳшатли қилиб кўрсташига интилаётгани ҳам аниқ.

Ишончли халқаро ҳисоботларга асосан, Эрон ядровий қурол ишлаб чиқариш имкониятига эга эмас ва у Халқаро атом энергияси агентлиги назорати остида. Қолаверса Эрон ўзининг ядровий дастури соф тинч мақсадли эканлиги ва ядовий қурол яратиш нияти йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.

The New York Post иддао қилишда давом этиб, Теҳрон 6200 килограмдан ортиқ 5%, 20% ва 60% даражасига бойитди. Гарчи бу рақамлар техник жиҳатидан тўғри бўлиши мумкин. Мақолада эътибордан четда қоладиган муҳим жиҳати шундаки, уранни бу даражага қадар бойитиш ядровий бомба ишлаб чиқаришга яқин бўлиши шарт эмас. Ядро қуролини ишлаб чиқариш учун 90 фоз дан юқори бўлиши керак. Эрон ҳали эриша олмаган ва бундай ҳаракат халқаро назорат остида жидидй оқибатларга олиб келади.

Мақоланинг яна бошқа бир нотўғри даъвоси эса-бу Эронда ҳозирда уранни тез бойитилган 7400 дан илғор сентрафугалар мавжуд деганидир. Бу рақам ҳақиқий ҳужжатларсиз тақдим этилган ва унинг асосий мақсади жамоатчилик фикрида қўрқув ўйғотишдир. Гап шундаки, ушбу сентрафугаларнинг катта қисми Комплес ҳаркаталар режаси ва бошқа халқаро шартномалар чеклоқлари туфайли қаттиқ назорат остида. New York Post  даъвосидан фарқли улароқ Трампнинг сиёсати халқаро дипломатларни заифлаштириш, Эроннинг ядровий ютуқларига йўл очди.

Эрон эса ҳозир Натанз яқинида ҳаво ҳужумларига  тўсқинлик қиладиган даражада чуқур бўлган иншоот қурмоқда. Бу давъо ҳам бўрттирилган ва ваҳима уйғотиш мақсадида тақдим этилган.

Эрон ядровий соҳада янги лойиҳаларни бошлаган бўлса-да, бу ҳаракатларнинг барчаси МАГАТЭ каби халқаро ташкилотлар назорати остида.

Мақоланинг яна бир қисмида эса Нью-йорк пост ёзади: 

Эрон Дональд Трамп президентлиги даврида 2400 килограмм кам бойитилган уран ишлаб чиқарган эди. Бу даъво Трамп ва Байден президентликлари ўртасидаги бўрттирилган фарқни кўрсатиш мақсадида қилинган. Гар шундаки, Трампнинг сиёсати, жумладан Комплекс ҳаракатлар режаси-  JCPOAдан чиқиш, аслида Эроннинг ядровий фаоллашини оширди. Зероки бу давлат АҚШ келишувдан чиққанидан кейин чекловларни қисқартирди.

Эҳтимол, мақоланинг энг баҳсли томони шундаки, унда билвосита Эрон АҚШ сайловларида Камала Харрис ғалаба қозонишига интилмоқда. Қизиғи шудирки, эронликлар ва Эрон расмийлари демократларни иккиюзламачи ва ўз мамлакатларига қарши сирли фитналар деб ҳисоблайди. Нью-йорк пост шазетаси ҳам қуйидагича ёзади: Агар Камал Харрис сайловда ғалаба қозонса, АҚШликлар террор ва қон тўкилишини кўради. Бу баёнот нафақат асоссиз ва маъносиз балки  ҳеч қандай далил билан тасдиқланмаганлиги аниқ. бундай таҳлилли тилдан фойдаланиш муаллифнинг демократлар ва Эрон ўртасида алоқа ўрнатиш мақсади билан демократ номзодга ҳужум қилиш учун сиёсий мотивларини кўрсатади.

 Ниҳоят, шуни айтиш керакки,  New York Post  мақоласи фактлар ва ишончли таҳлларини тақдим этишдан кўра, АҚШ жамиятида қўрқув ва хавотир муҳитини яратишга интилади ва асоссиз рақамлар ва маълумотлардан фойдаланиш ҳужжатли манбаларни тақдим этмасдир. Фақат бу Эрон ядро муаммосини сиёсийлаштириш мақсадида ёзилгани тўғри ва холис таҳил қилинмагани таъкидланади.

Ёрлиқ