Евроосиё аёллар форумида: Ғарб фарзандсизлик ғоясини тарғиб қилиб, асл оилани йўқ қилишга уринмоқда
(last modified Mon, 23 Sep 2024 11:40:56 GMT )
сентябр 23, 2024 16:40 Asia/Tashkent
  • Евроосиё аёллар форумида: Ғарб фарзандсизлик ғоясини тарғиб қилиб, асл оилани йўқ қилишга уринмоқда
    Евроосиё аёллар форумида: Ғарб фарзандсизлик ғоясини тарғиб қилиб, асл оилани йўқ қилишга уринмоқда

Россия Федерацияси кенгаши раиси Ғарб фарзандсизлик ва фарзандсиз ҳаётни тарғиб қилиш каби ғояларни илгари суриш орқали шахсни шакллантириш ва жамиятнинг миллий қадриятлари ва анъаналарини алмашиш жойи сифатида оила институтини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда деб айтди.

Россия Федерацияси Кенгаши раиси  Валентина Матвиенко  Санкт-Петербург  шаҳридаги  IV Евроосиё аёллар форумида Россияда фарзандсиз ҳаёт кампаниясини тарғиб қилиш бўйича баъзи саъй -ҳаракатларга тўхталиб, бу ҳаракат ушбу мамлакатда оила ячейкасини йўқ қилишга қаратилган Ғарб лойиҳаси эканлигини таъкидлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Матвиенко ўз сўзларида Россия бу мафкуранинг ўз ҳудудларида амалга оширилишига рухсат бермайди деб маълум қилди.

Россияда президент ва Бош вазирдан кейин 3- чи олий  мансабдор шахс бўлган бу мамлакат Федерацияси кенгаши раиси  бу ҳаракатни тақиқлаш керак, чунки бу соғлом аёлларнинг фарзанд кўришига тўсқинлик қилувчи бегона ва душман лойиҳасидир деб эълон қилди.

Матвиенкога кўра,  Ғарб янги технологиялар ёрдамида, жамиятдаги анъанавий оила тузилиши ва оилавий қадриятларни йўқ қилиш режаларини амалга оширишга интилади.

Россия адлия вазири ўринбосари Всеволод Вокалов ҳам июнь ойи бошида Санкт-Петербург халқаро юридик форумида нутқ сўзлаб, Россияда фарзандсиз ҳаёт ғоясининг тарқалишига йўл қўмайслик учун қонун лойиҳаларни ишлаб чиқишда муваффақиятларга эришганини маълум қилганди.

Ёрлиқ