Нега Европа сиёсий миттига ўхшайди?
Экспертларга кўра, Европа давлатлари Украинадаги уруш каби муҳим масалада АҚШдан мустақил сиёсат юрита олмагани учун Вашингонга нисбатан худди шундай ёндашувда Теҳрон билан қарама-қаршликка интилмоқда.
Эрон Ислом республикаси авиакоманияларига санкция қўйиш ва Теҳронга қарши " ишғол" сўзини ишлатиб, БААнинг 3 та орол ҳақидаги даъвосига қўшилиб, халқаро ҳамжамият онгини босқинчи режимдан чалғитиш билан Европанинг Эронга қарши сиёсатининг янги босқичи шаклангани яққол намоён бўлган. Аммо нега Европанинг Эронга қарши бу сиёсатини Ғарбий Осиёнинг ҳозирги шароитида қабул қилиш " Шарқ" газетасининг университет профессори, Яшил қитъа масалалари бўйича катта таҳлилчи Али Ризвонпур билан суҳбати диққат марказида бўлди ва Порс тудей буни эътиборингизга ҳавола этади.
Афтидан, сўнгги ҳафталарида европаликлар томонидан Эронга қарши сиёсат кучайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бир томондан, бу авиакомпанияларга нисбатан санкциялар қўлланиши билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан БААнинг учта оролга даъвоси қўллаб-қувватланди.
Сизнинг сўнгги кунларда Яшил Қитъада Эронга қарши бу сиёсат авж олишининг сабаблари нимада? Гап фақат Теҳроннинг Украина урушида Москвани қўллаб-қувватлагани ҳақидаги даъволарга қайтадими ёки бошқа сабаблар ҳам борми?
Менимча, Европанинг Эронга қарши сиёсатини қабул қилишдаги асосий ўқ унинг сиёсий мустақиллиги йўқлигидадир. Қарабсизки, Европа Иттифоқининг ўзи бошқа давлатларга нисбатан ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мустақил сиёсат олиб боришга қодир эмас. 90-йилларда Белгия ташқи ишлар вазири бўлган, айни пайтда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсатидаги вакили бўлган Марк Ейскенс Европа Иттифоқини иқтисодий гигант ва сиёсий миттига қиёслади. Иқтисодий гигант, чунки Европа Иттифоқи АҚШ, Япония ва Хитойдан кейин итисодий куч ҳисобланади, аммо ташқи сиёсат ва дипломатия соҳасида бу Иттифоқ АҚШдан бутунлай орқада. Шу туфайли нозикликларини ўз ичига олган масалаларда бу иттифоқ баъзи баёнот ва позициялар билан АҚШдан мустақил сиёстага эга эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Айни пайтда сўнгги ҳафталар ва ойларда Эронга нисбатан такрорий даъволар сабабли Европа Иттифоқи баъзи ҳаракатлари, позициялари ва санкциялар билан Эроннинг дунёдаги обрўсини бузишга ҳаракат қилди. Бу эса Эрон муҳим масала- Украина урушида Россияга баллистик ракеталар юбориш ҳақидаги айбловларга қайтади. Худди шу масала Европа Иттифоқининг Эроннинг 3 та оролдаги суверенитети ҳақидаги қарашларига қандайдир тарзда таъсир қилди. Бу Эрон Ислом республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишдир. Аслида, Европа давлатлари Украинадаги уруш каби муҳим масалада АҚШдан мустақил сиёсати юрита олмагани учун Вашингтонга нисбатан худди шундай ёндашувда Теҳрон билан қарама-қаршиликка интилади.
Жаноб Пизишкиён ҳукуматидаги Эррон ва Европа муносатларидаг изтилфоларни янаа кучайирадими?
Узоқлашиш ва ихтилофларда Эроннинг айби йўқ. Чунки жаноб Пизишкиён ўзининг сайловолди шиорларида ҳам инаугурация ва қасамёд маросимларида ҳам, ундан кейин ҳам кўп маротаба йиғилишларда 14-ҳукуматининг ташқи сиёсати Инқилоб олий раҳбари кўриб чиққан яъни шараф, донолик ва мақсадга мувофиқ каби 3 тамойилга асосланганлигини таъкидлади. Мазкур 3 тамойилга асосланиб, янги ҳукумат барча минтақавий ва минтақадан ташқари иштирокчилар билан муносабатларини тартибга солишга интилади. Шу боис 14-ҳукумат миллий манфаатлар ва хавфсизликни ҳимоя қилиш учуну зарур бўлган жойда қарорлар қабул қилади. Аммо айтганларимни якунлаш учун Исроил режимининг Эронга қарши сиёсати ҳам, АҚШнинг шантажлари ҳам европаликларни Эронга нисбатан ўзаро ҳурмат асосида мустақил сиёсат юрита олмаганига ўхшайди.
Сиз айтганларингизга қарамай, Европа билан муносабатлардаги муҳим нуқта 2025-резолюция муддати тугагунига қадар давом этади. Афтидан, ядровий келишувга аъзо бўлган Европанинг 3 лик давлатлари ё янги музокаралар излайди ва ёки тетик механзимни ишга туширади ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 6 та резолюциясини тиклайди.
Бундай ҳолда, Теҳрон ва Яшил қитъа/Европа/ ўртасидаги муносабатларга қандай қарайсиз?
Комплекс ҳаракатлар режасига келсак, ушбу келшувдан чиққан давлат Эрон эмас эди. Аммо қолган вақт ичида европаликлар ва айниқа, ЖСРОА га / комплекс ҳаракатлар режаси/ аъзо 3 та давлат тетик механизмини ишга туширишга ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини тиклашга ҳаракат қилсалар, уларнинг имиджи шубҳа остига олинади.
Умуман олганда мен бу саволга шудай жавоб бера оламан.Агар Европа давлатлари 2025-йилнинг октябргача яқин ойларда Эронга қарши сиёсатни кучйтириб, тетик механизмини фаоллашириш, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини қайтариш каби чораларни кўришга интилса, ўзларининг имижини йўқ қилишдан ташқари, улар ушбу ҳаракатнинг оқибатлари учун жавробгарликни ҳам ўз зиммаларига олишлари керак. Аммо аксинча, Эронга қарши сиёсатни кучайтириш ўрнига Европа ўзаро ҳурматга асосланган дипломатик музокаралар доирасида ечим топса. Шубҳасиз, жаноб Пизишкиён ҳукумат шараф, ҳикмат ва мақсадга мувофиқ деган 3 тамойилга асосланиб, унга ижобий жавоб беради. Демак, Эрон ва Европа ўртасидаги муносабатларнинг келажаги европаликларнинг ўз фаолиятига боғлиқ.