ШҲТ сионистик режимнинг Эронга ҳужумларини қоралади
ШҲТга ааъзо давлатлар вакиллари сионистик режимнинг Эрон ҳудудидаги тажовузини қораладилар.
Эслатиб ўтамиз, 26 октрябрь тонгда сионистик режими кескин ҳаракатларда Теҳрон, Хўзистон ва Илом вилоятларидаги ҳарбий марказарининг бир қисмига ҳужум қилди. Эроннинг интеграциялашган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими эса тўхтатиб туриш билан бирга сионистик режимнинг бу тажовузкор ҳаракати билан муваффақиятли кураша олди.
Саҳоб сайтининг ИРНА ахборот агентлигидан иқтибос келтириб хабар қилишича, ШҲТга аъзо давлатларнинг доимий вакиллари баёнот эълон қилиб, сионистик режимнинг тажовузкорлик ҳаракатларини кескин қоралашди.
ШҲТ ташкилоти аъзолари минтақада халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдириб, минтақадаги вазиятни барқваррлаштириш бўйича амалий чоралар кўришни талаб қилди. Меъёрларига, жумладан БМТ Низомига риоя қилган ҳолда, сиёсий ва дипломатик воситалар орқали минтақадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича зудлик билан самарали чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.