БМТ Хавфсизлик Кенгаши йғилишида турли давлатлар Исроил режимини Эронга ҳужуми ҳақида нима деди?
(last modified Tue, 29 Oct 2024 11:22:22 GMT )
октябр 29, 2024 16:22 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик Кенгаши йғилишида турли давлатлар Исроил режимини Эронга ҳужуми ҳақида нима деди?
    БМТ Хавфсизлик Кенгаши йғилишида турли давлатлар Исроил режимини Эронга ҳужуми ҳақида нима деди?

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлиси сионистик режимнинг Эронга тажовузи ортидан бўлиб ўтан бўлса, АҚШ ва унинг тарафдорларининг сионистик режим ҳаракатларига мувофиқ позициялари бошқа давлатлар томонидан қаттиқ танқид қилинди.

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амирсаъид Ирвоний  бу ҳақда АҚШнинг сионистик режимни сўзсиз қўллаб-қувватлаши, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатидаги вазифаларини баражаришга тўсқинлик қилиш билан бирга бу режимни Эрон, Ғазо бўлгаси ва Ливандаги жиноят ва тажовузларини давом эттиришда , босқинчилик қилишда ва минтақавий тинчлик ва хавфсизликка путур етказишда бетсизроқ қилмоқда деб таъкидлади.

БМТдаги Ал-Жазоир доимий вакили ва элчиси Аммор бин Жомеъ ҳам сионистик режимнинг Эронга ҳужумлари халқаро тинчликни бузиш ҳисобланади. Ҳақиқий тинчлик БМТ тамойиллари ва халқаро қонунлага риоя қилишни талаб қилади, барқарор тинчлик эса фаластинликларнинг қоунний ҳуқуқларидан фойдаланишни ва геноцидчи сионистик режимнинг барча босқинчилигини тугатишни тақазо этади деб маълум қилди.

Хитой мамлакатининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Фу Конг эса  Исроил режимининг ҳатти-ҳаракатларидан хавотир билдириб, Ғарбий Осиё-Яқин Шарқдаги вазиятни заиф эканлигигиа тўхталиб минтақа тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандадй тажовузкор ҳаракатларга қарши чиқди.

АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вакили Линда Томас Гринфилд эса яна бир бор сионистик режимни қўллаб-қувватлаб, Исроил Эроннинг тура-жойлари ташқарисида ҳаво ҳужумларини амалга оширди ва АҚШ Исроилнинг бу ҳарбий ҳаракатида иштирок этмади аксинча бу режимни кейинги ҳужумларини олдин олиш ва кескинлик авж олиш хавфини камайтириш учун мақсадли амалитёларни ўтказишга ундади деб иддао қилди.

Россиянинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Василий Небензя ҳам АҚШни сионистик режимнинг Эронга ҳужумида разветка хизматларида иштироки учун танқи қилиб бу ҳаракатни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида атади ва сионистик режимнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга чақирди.

Британияқнинг БМТдаги элчиси ва вакили Бабара Вуд эса  БМТ Хавфсизлик кенгаши  йиғилишда АҚШ билан ҳамкорликда ва Исроил реимини қўллаб -қувватлаб,  бу геноцид  режимнинг уруш қўзғатувчи ва террорчилик ҳаракатлари ҳақида гапирмасдан туриб Эрон Исроил ҳужумларига жавоб бермаслиги керак деб айтди.