Германия сўзсиз ва бетсизлик билан сионистик режимни қўллаб-қувватламоқда
(last modified Sun, 01 Dec 2024 12:30:10 GMT )
декабр 01, 2024 17:30 Asia/Tashkent
  • Германия сўзсиз ва бетсизлик билан сионистик режимни қўллаб-қувватламоқда
    Германия сўзсиз ва бетсизлик билан сионистик режимни қўллаб-қувватламоқда

2005 йилда Германия канслери бўлиб, 16 ичида лавозимда ишлаганида қизил-яшил ҳукумат тугади. Ангела Меркель 2008 йилда Исроил режими парламентидаги нутқи чоғида " бу тарихий масъулият менинг мамлакатимнинг миллий манфаатларининг бир қисмидир деб таъкидлади.

2023-йил 7-октябрдан бери 5 ой ичида Германия Холокостдан Исроил режимининг Ғазодаги уруши танқидини ўчириш учун қурол сифатида фойдаланганини бутун дунё даҳшат билан кузатди. Германия ҳукуматнинг ушбу инқирозларни ҳатти-ҳаракатлари АҚШдаги деярли фарқ қилмади. Ҳар икки давлат ҳам Исроил режимига қурол юборди ва Жанубий Африкага қарши халқаро судда Исроилни қўллаб-қувватлади. Аммо ички миқёсда Германия янада узоқроққа борди ва Фаластин халқи билан бирдамлигини эълон қилган намойишчилар санъкорлар ва зиёлилларни бостиришга уринди .Бу чоралар Холокост туфайли Германия елкасига юкланган масъулият бўлиб, қайсидир маънода у ўзининг алоқасини кўрсатиши учун фойдаланади.

Ўзига хос қатағонларга кўп эътибор берилган бўлса-да, Германияда Холокостни хотирлаш маданиятининг шаклланиши ва эволюцияси жараёни ҳақида кам одам сўзлаган ва уни таҳлил қилган. АҚШда кўпчилик Германияни Исроил режимини сўзсиз қўллаб-қувватлашга олиб келган Холокостни хотирлаш маданиятини институционализация қилишда етакчи давлат сифатида кўради, аммо ҳақиқат бундан ҳам мураккаброқ. Мазкур эсдалик маданияти Германия Федератив республикаси сиёсий тузилмасида 80-йиллардан бошлаб шаклланди. Бироқ, 20 йил давомида бу маданият ёмонлашди ва Германия инсоният учун масъулиятни ўз зиммасига олишдан бу масъулиятни Исроил билан чеклашгача ўтди.

2005 йилда Ангела Меркел Германия канслери бўлганида ва бу лавозимда 16 йил ишлаганида Германиядаги деярли барча сиёсий доиралар Исроил режимига нисбатан масъулият мамлакат миллий тамойилларидан бири эканлиги масаласида бир фикрда эдилар. 2021 йилда социал-демократлар, яшиллар ва эркин демократлардан иборат янги ҳукумати машҳур бандни ўз ичига олган келишувни эълон қилди яъни: " Исроилнинг хафсизлиги бизнинг миллий манфаатларимизниг бир қисмидир" деб келишув.

Германия ва Исроил

 

Канслер Олаф Шолц 2023 -йил 7-октярбрдан 10 кун ўтиб Исроилга борди ва бу баёнотни яна бир бор такрорлади. Ҳолбуки Исроил режими Ғазога минглаб бомбалар ташлаганди. Меркел лавозимини тарк этгач, унинг ташқи сиёсати хусусан Хитой ва Россияга нисбатан хавфсизликдан кўра иқтисодий манфаатлар устуворлиги борасида танқидлар  кучайди. Аммо 7-октябрдан кейинги воқеалар Германиянинг сионистик режимга нисбатан ташқи сиёсатида Меркел қолдирган мерос ҳам бузғунчи йўл тутганини кўрсатди. 2009-йилда Ангела Меркелнинг сионистик режим парламентидаги нутқидан бир йил ўтиб, Бинямин Нетаняҳу иккинчи марта ҳокимият тепасига келди ва ўшандан бери Исроил режими тобора ўта знг тарафга ўтди. Ҳозир эса Германия Исроил режимини танқид қилишга қодир  эмас ва ёки хохламайди. Ҳатто Исроил режими фаластинликларни ўз ерларидан ҳайдаб бомбардимон қилганда ҳам.

Яқинда  "Springer" медиа компанияси сионистик режимнинг айрим танқидчиларига қарши  жумладан ниҳоят Германия миллий телевиденияси -ZDF дан ҳайдалган фаластинлик -германиялик тележурналист Нами Ал-Ҳасанга иш очди.  Компания ходимлари Исроил режимини қўллаб-қувватловчи декларацияни имзолашга мажбур. Германия давлатларидан бирида Исроил режимини қўллаб-қувватлаш фуқаролик шартига айланган. Бошқа давлатлар ҳам худди шу режани амалга оширишга  ҳаракат қилмоқда. Гўё барча Германия фуқаролари Спрингерр компаниясининг ходимларидир.

Ўтган йили "Дитесойт" газетаси Спринггер компаниясининг бош директори Маттиас Допфеннарнинг сиёсий қарашларини фош қилган электрон почта хабарларини эълон қилди.

Унинг имейллари-электрон постларидан бири қўрқинчли ва ғалати жумла билан тугади: " сионизм ҳамма нарсадан муҳимроқ". Германиядан сўнгг бир неча ўн йилликларда пайдо бўлган сиёсий консенсусни мукаммал тасвирлайдиган иборат албатта.