Шпигель: Германия ҳукумати сионистик режимга катта миқдорда қурол- яроқ юбориш ниятида
(last modified Wed, 25 Dec 2024 11:58:57 GMT )
декабр 25, 2024 16:58 Asia/Tashkent
  • Шпигель: Германия ҳукумати сионистик режимга катта миқдорда қурол- яроқ юбориш ниятида
    Шпигель: Германия ҳукумати сионистик режимга катта миқдорда қурол- яроқ юбориш ниятида

Шпигел журнали Берлин ҳукуматининг сионистик режимга катта миқдорда қурол-яроқ юбориш тўғрисидаги қароридан хабар қилди.

Германияда босиладиган Шпигель  нашри  кечанги ҳисоботида, сўнгги бир неча йил ичида бу Германия Исроил режимга қиймати 30 миллион евродан ортиқ бўлган муҳим  миқдордаги қурол экспортини маъқуллади деб ёзди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Германия ҳукумати бундан олдин, сионистик режим томонидан инсон ҳуқуқлари поймол этилишдан халқаро хавотирларга қарамай, Исроил режимига йиллик 160 миллион ерволик қурол-яроқ жўнатишини маъқуллаганди.

Шпигел нашрига кўра, Германия босиб олинган ҳудудларга Исроилнинг Меркава танки техникасини жўнатиш қарорига келган.

Германия ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Кристиан Хоффман ҳам журналистлар биланс суҳбатда, қуролларини босиб олинган ҳудудларга жўнатиш  қарори доимо мавжуд бўлган, аммо Исроилга қурол экспортини тақиқлаш қарори йўқ деб маълум қилди.

Аввалроқ Ройтерз нашри ҳам Германиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқшунослар Берлин судидан ҳукуматнинг сионистик режимга 3000 дона танкга қарши қурол жўнатиш ҳақидаги қаорини тўхтатишни сўради деб хабар берганди.

Сўнгги маълумотлар эса, Исроил реджимининг 2023-йил 7-октябдан бери Ғазо бўлгасига уюштирган ҳужумларида 45 мингдан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди, 107 мингдан ортиқ киши ҳам жароҳат олган.