Дублин ҳукумати: Исроил режими Ирландия овозини ўчиришга қодир эмас
-
Дублин ҳукумати: Исроил режими Ирландия овозини ўчиришга қодир эмас
Ирландия Бош вазизири Симон Ҳарис унинг мамлакати сиоинстик режимнинг ғазода Фаластин халқига қарши ҳужумларини танқид қилишда давом этиши ва бу режим Ирландия овозини ўчира олмайдиганини маълум қилди.
Порс туедй сайтининг хабар қилишича, Ирландия Бош вазири шунингдек, Исроил режими Дублиндаги эчихонасини ёпишга қарорини " жамоатчилик фикрини чалғитиш дипломатияси" деб таърифлади.
Ҳарис сўзларининг бошқа қисмида, нимани қоралаш кераклигини биласизми? Болаларнинг қирғин этилиши, Ғазода тинч аҳолининг ўлдирилиши, одамларга очлик ва гуманитар ёрдам оқимнинг етишаслигини. Менимчча буларни қоралаш керак, деб қўшимча қилди.
У деди: "ҳама Ирландиянинг позицияси ҳақида сўраяпти. Аммо Исроилнинг ҳаракатлари ҳақида нима дейиш мумкин? Нетаняҳу Ғазо секторидаги бегнуоҳ болаларга нисбатан нима қилгани ҳақида нима дейиш мумкин? бу албатта, бузғунчи дипломатия.
Айтиш керакки, якшанба куни сионистик режим ТИВ раҳбари Гидео Саир Ирландия мамлакатнинг Исроилга қарши сиёсати" туфайли Тел-авив" нинг Ирландиядаги элчихонаси ёпилганини маълум қилган эди. Ирландия ўтган май ойида Фаластин давлатини тан олиш қароридан кейин сионистик режим ўз элчисини Дублиндан чақириб олди.
Ўтган ҳафта ҳам Ирландия Жанубий Африка томонидан сионистик режимга қарши Гаагадаги халқаро судда тақдим этилган суд ишига қўшилганини маълум қилди. Бу шикоят Исроил режимини Ғазо бўлгасида геноцид жиноятларнии содир этишда айблайди.