АҚШ ўзининг учувчисиз учоқлар соҳасидаги заифлигини тан олди: биз хавф остидамиз?
-
АҚШ ўзининг учувчисиз учоқлар соҳасидаги заифлигини тан олди: биз хавф остидамиз?
АҚШ ОАВлари мамлакат ҳарбий базаларида номаълум учувчисиз, учоқлаининг мавжудлиги ҳақидаги баҳсларга тўхталиб, АҚШни дронлар соҳасида заиф деб баҳолади.
АҚШнинг “CNN” телеканали сайти таҳиллий хулосасида қуйидагича ёзди: номаълум учувчисиз учоқлар ҳали ҳам АҚШ ҳарбий базалари устидан учиб ўтмоқда, ҳарбийлар эса уларни қандай тўхтатишни билмайди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда “CNN” сайти ҳарбий базалар устида учувчисиз учоқларнинг ўтиши АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги ва таҳдидларга қарши кураш бўйича аниқ сиёсат йўқлигидан хавотирлар бор деб қўшимча қилди.
АҚШ ҳаво кучларининг истеъфодаги ходими генерал Глен Ҳерк ҳам номаълум дронларнинг мавжудлиги ҳамда сўнгги йилларда Хитой шарларининг АҚШ осмони устидан ўтишига тўхталиб, бу таҳдидни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи марказ йўқ , фақат тегишли ташкилотлар бир-бирини айбламоқда деб эслатди.
CNN, шунингдек, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик режалаштириш бўйича собиқ директори генерал Рупп Спалдиннинг сўзларидан иқтибос келтириб, номаълум дронларнинг мавжудиги муаммои сўнги 10 йил ичида мавжуд бўлган ва ҳали ҳал қилинишини ўйламаган муаммодир деб ёзди.
АҚШ ОАВлари номаълум дронларнинг мавжудлиги АҚШ миллий хавфсизлиги учун ёмон оқибатларига ҳақида хабар бериьб,мазкур учувчисиз учоқлардан маълумот тўплаш ёки ҳарбий базаларнинг мудофаасини синаб кўриш учун фойдаланиш мумкин деб таъкидладилар.