Бутунжаҳон ҳижоб куни; Мусулмон аёлларга нисбатан камситишларга қарши кураш тадбирлари
(last modified Mon, 03 Feb 2025 11:38:22 GMT )
феврал 03, 2025 16:38 Asia/Tashkent
  • Бутунжаҳон ҳижоб куни; Мусулмон аёлларга нисбатан камситишларга қарши кураш тадбирлари
    Бутунжаҳон ҳижоб куни; Мусулмон аёлларга нисбатан камситишларга қарши кураш тадбирлари

2025-йилнинг 1-феврал куни Европа ва АҚШда исломий ташкилотлари томонидан мусулмон аёлларга нисбатан камситишларга норозилик билдириш мақсадида нишонланадиган " Бутун Жаҳон ҳижоб" кунининг 13 йиллигига тўғри келади.

Бутунжаҳон ҳижоб куни аёлларнинг жамиятдаги кйиниши билан боғлиқ халқаро тадбирлардан иборатдир. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, шу куни мусулмон ва ҳижобли аёллар йиғилишларда қатнашиб, турли динарга мансуб бўлмаган мусулмон аёллардан ҳижобда бир кун ўтказишларини ва ҳижоб кийиш тажрибасини изҳор этишларини сўрашади. Бу кунни ўтказишдан мақсад ҳижоб ва мусулмон аёллар ҳақидаги ҳар қандай нотўғри тушунчаларни тўғрилаш ва бу хабарни дунё аёлларига ҳижоб ижтимоий фаолиятларга тўсқинлик қилмаслигини етказишдир. АҚШ Миллий Таълим Асоциацияси ўқитувчилар ва талабаларни ҳижоб кийиш туфайли камситишлардан азият чекаётган мусулмон қизлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш орқали ушбу куннинг маросимида қатнашишларини сўради.

Бу сана мусулмон аёлларнинг ҳижоб кийиши сабабли дуч келадиган тор фикрлаш, дискриминация ва нотўғри қарашлага қарши курашиш бўйича мақсадли  саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир. Мазкур кун ташкилотчилари ушбу сана ранг-барангликликнинг қадрини кўрсатиш ва уни дунёни бирлаштирувчи куч сифатида нишонлаш имконияти эканлигини таъкидлашди.

АҚШдаги энг йирик мусулмон фуқаролар ҳуқуқлари ташкилоти бўлган, АҚШ-Ислом муносабатлари кенгаши  CAIR жорий йил Бутужаҳон ҳижо куни "ҳижоб , жим турмайдиган овоз" шиори остида рўмол ўраб юрган аёлларнинг муаммолари ва қолипларга қарши кучи ва чидамлилигини акс эттириш мақсадида ўтказилмоқда. Шундай қилиб, ҳижоб шиори куч-қувват, ўзликни аниқлаш, бирдамлик рамзи сифатида дунёда рўмол ўралган аёллар овозини кучайтиришга қаратилган.