Эронлик аёллар кийими масаласи ва баъзи Ғарб давлатларнинг тазйиқларига бир назар
Яланғочликка ишонадиган жамиятда кийиш қонуни чекловчи кўриниши мумкин. Зероки кийиш чегараси ўша жамиятнинг ахлоқий меъёрлари билан белгилланади, аммо Эронда яшириш ва ахлоқий ҳаримлар ёки чегаралар ҳақиқийдир.
Эрондаги аёллар кийимлари ҳар доим Ғарб матбуот ва муассасалари томонидан ҳужумга учраган нуқталаридан ири бўлган. Бу ҳижоб масаласининг илдизи Эрон маданияти ва урф-одатларидан келиб чиққанига қарамасдан, Эрон халқи эса дунёнинг бошқа минтақалари каби ўзига хос маданий ва анъанавий қадриятларга эгадир. Шу боис Эрон жамияти Ғарб жамиятлари каби жамиятларга нисбатан гендер имтиёзлари нуқтаи назаридан турли меъёрларга эга. Албатта, Эронда ҳеч ким уйида қилган ишлари учун жазоланмайди. Эрондаги қонун чиқарувчилари учун эса кўчада ва жамият даражасида нималар қилинаётгани муҳим. Бошқа таъбир билан айтганда, кўчада кўрсатиладиган меъёрлар шахсий ҳаётида эмас балки шахснинг эркинлигида аслдир.
Шуни ҳам билиш керкки, ҳар бир давлатнинг ўзига хос кийим-кечак қонуни бор, бу бизга ёқади ёки ёқмайди. Аммо ҳар бир жамият қонунлари ўша жамиятда яшовчи одамларнинг ўша кийимига ҳурмат кўрсатишни талаб қилади. Эронда ҳам шундай. Албатта, бу ерда нозик нуқта Эрон қонунидир. , Дарвоқи у кийиш қонуни эмас. Аксинча уни меъёрдан кийишда очиқ бўлиш ва ечишни тақиловчи ва яланғочликнинг олдини олувчи қонун сифатида кўриш мумкин.
Бундай ҳолатлар Ғарбда ҳам учраб туради. Масалан, баъзи жамиятларда, жумладан Канадада агар кимдир кўчада яланғоч ҳолда чиқса, "оммавий яланғочлик" жинояти учун суд томонидан судланади. Канадада сиз ҳатто McDonald's ресторанида футболкасиз кира олмайсиз. Бу ҳам ўзига хос кийиш қонунидир. Шу сабабдан эҳтимол, яланғочликка ишонадиган жамиятда, кийиш қонуни чекловчи кўриниши мумкин. Чунки кийиш чегараси ўша жамиятнинг ахлоқий меъёрлари билан белгилланади. Аммо Эронда бундай эмас, яшириш ва ахлоқий ҳарим ва чегаралар ўзига хосдир. Бу масаладан қатъий назар, Эронда рўмол ўраш фақат эронлик аёлларга тегишли эмас. Эркаклар кўйлак киймасдан ва яланғоч ҳолда жамоат олдига чиқа олмайди. Улар кийим кийишлари керак. Шу нуқтаи назардан ОАВ ва маданий қарашларни тан олиш керак ва жамиятнинг маданий қурилишидан келиб чиқиб, биз оммавий ахборот воситалари рекламаларига бўйинсунмасликимиз керак.