Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликлар Субконтинентдаги кескинлик энг юқори чўққисига чиқди
-
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликлар Субконтинентдаги кескинлик энг юқори чўққисига чиқди
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият Ҳиндистоннинг Покистон назоратидаги Кашмир ҳудудларига ракета ҳужуми уюштирганидан сўнг авжига чиқди.
Порс тудкей сайтига ўкра, кеча Ҳиндистон ҳукумати "Синдур" номли амалиётида Покистоннинг Кашмир минтақасидаги 9 нафар террорчи базасини ракета зарбалари билан нишонга олганини даъво қилди. Ҳиндистон ҳарбийлари зарбаларини " аниқ" ва адолатга мос эканлигига тўхталиб ўтди ва бу мамлкатнинг АҚШаги элчихонаси ҳам Покистондаги ҳеч қандай фуқаролик ёки ҳарбий объектлар нишонга олинмаганини таъкидлади. Аммо Покистон бу даъволарни "асоссиз" эканлигини таъкидлаб ҳужумларни ўз суверенитетини очиқдан-очиқ бузиш, деб баҳолади.
Покистондаги 6 жойга ҳужум
Покистон армияси матбуот котиби ҳам Ҳиндистоннинг бу мамлакатдаги олтита марказга , жумладан Кашмирдаги тўғонга уюштирган ҳужуми оқибатида 26 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани вв 49 нафар жароҳатланганини маълум қилди.
БМТ Хавфсизлик кенгашида
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган Покистон Кенгашни хабардор қилиб, Ҳиндистоннинг ҳужумини дунё тинчлигга таҳдид сифатида баҳолади ва БМТ Низомининг 51-моддасига муқофиқ ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишини эълон қилди.
Ҳиндистоннинг 5 та иқрувчи самолёти уриб туширилди
Деҳли ҳукумати ва Исломобод ўртасидаги кескинлик ортидан Покистон ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг 5 та қирувчи самолётларини уриб туширгани ва Ҳиндистон ҳарбий базасини йўқ қилганини даъво қилди. Аммо Ҳиндистон армияси Покистоннинг ўз қирувчи самолётларини уриб туширгани ҳақидаги даъволарини тасдиқламаган, аммо Покистон манбалари бир неча ҳинд аскарларини қўлга олганини хабар қилди.