Гуттереш: АҚШнинг Эронга ҳужуми халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдидидир
(last modified Sun, 22 Jun 2025 10:59:59 GMT )
июн 22, 2025 15:59 Asia/Tashkent
  • Гуттереш: АҚШнинг Эронга ҳужуми халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдидидир
    Гуттереш: АҚШнинг Эронга ҳужуми халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдидидир

БМТ Бош котиби АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига тажовузкор ҳужумидан чуқур хавотир билдирди.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш якшанба куни эрталаб АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужуми оридан деди: АҚШнинг Эронга қарши куч ишлатиши ҳалокат ёқасида турган минтақада кескинликнинг хавфли кучайишидир.. Порс тудей сайтининг хабар беришича, Антонио Гуттереш, АҚШнинг бу ҳаракати глобал тинчлик ва хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳидддир, деб изоҳлади.

БМТ Бош котибига кўра, можаро тезда назоратдан чиқиб кетиши, тинч аҳоли, минтақа ва дунёни ҳалокатли оқибатларга олиб келиши хавфи ортиб бормоқда .Мен аъзо давлатларни кескинликни кучайтирмасликка ва БМТ Низоми ва бошқа халқаро қонунлар бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилишга чақираман. Ушбу хавфли даврда тартибсизикнинг олдини олиш жуда муҳимдир.

У шунингдек ҳарбий ечим йўқ. Ягона йўл-дипломатия. Ягона умид-тинчлик, деб изоҳлади.

Якшанба куни эрталаб АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида АҚШ Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужум қилганини маълум қилди. АҚШнинг бу шафқатсиз ҳаракати ортидан Эрон Ислом республикаси Атом Энергияси ташкилоти ўз баёнотида Эрон ядро саноатининг ривожланиш йўли тўхтатмаслигини эълон қилди.