АҚШда Фаластин тарафдори талабалар норозиликларини бостириш/ мотивлар ва оқибатлар
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97616-АҚШда_Фаластин_тарафдори_талабалар_норозиликларини_бостириш_мотивлар_ва_оқибатлар
Яқинда АҚШ Давлат департаменти 6000 дан ортиқ халқаро талаба визаларини турли қонунбузарликлар деб атаганлиги сабабли бекор қилинганини маълум қилди.
(last modified 2025-09-08T11:31:21+00:00 )
сентябр 02, 2025 09:23 Asia/Tashkent
  • АҚШда Фаластин тарафдори талабалар норозиликларини бостириш/ мотивлар ва оқибатлар

Яқинда АҚШ Давлат департаменти 6000 дан ортиқ халқаро талаба визаларини турли қонунбузарликлар деб атаганлиги сабабли бекор қилинганини маълум қилди.

АҚШдаги халқаро талаба визаларини бекор қилиш тўғисидаги қарор мамлакат ичида ҳам, халқаро талабалар ҳамжамиятлари ўртасида ҳам кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ва унинг фуқаролик эркинликлари ва инсон ҳуқуқларига, хусусан, сўз эркинлигигга таъсири ҳақида хавотирлар пайдо бўлди. Шу ўринда сўнгги йилларда АҚШ ва бутун дунёда катта эътибор қаратилаётган муҳим масалага тўхталиб ўтиш жоиз: Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва халқаро можароларда бу халқнинг ҳуқуқлари биан боғлиқ масалалар. АҚШ университетларида таҳсил олаётган кўплаб халқаро талабалар ва фаолар Фаластинни сиёсий қўллаб-қувввтлаганларини билдириш ҳуқуқидан фойдаланмоқа. Ушбу қўллаб-қувватлаш митингларда қатнашаши, онлайн фикр билдириш, фуқаролик фаолияти ва ҳатто таълим кампанияларини ўз ичига олиши мумкин.

Аммо бундай тадбирларда қатнашган талабалар визаларини чеклаш, бу ҳаракатлар АҚШнинг фудаментал тамойилларига, хусусан, сўз эркинлигига зид келадими, деган муҳим саволларни туғдиради. АҚШ Конституцияси , айниқса, унга киритилган биринчи тузатиш сўз ва фикр эркинлигини кафолатлайди. Ушбу тамойилга кўра, ҳатто жамиятнинг қайсидир қисми учун номақбул ёки зиддиятли бўлиши мумкин бўлган фикрларни билдириш ҳар бир шахснинг ҳуқуқидир. Шу боис, фақат сиёсий дастаклари туфайли чекланган талабалар визаларини бекор қилиш ёки Ғазо бўлгасидаги геноцидни қоралаш ва инсон ҳаётини ҳимоя қилишда ўз фикрларини билдириш бу тамойилнинг бузилиши ҳисобланади.

АҚШ ҳукумати халқаро талабаларни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда ва уларни АҚШда ўқиш ва яшаш имкониятидан маҳрум қилиб, ўз фикрларини билдириш эркинлигини рад этиш ва Исроил режими ва Ғазодаги қирғинни бостириш билан таҳид қилмоқда. Бу ҳаракат АҚШдаги баъзи йирик академик марказлар антисемитизм айбловлари билан катта жарималар тўлашга ҳукм қилинган даражага қадар давом этди.

АҚШ ҳукумати ва бу мамлакатдаги Исроил режими тарафдорлари Фаластинни қўлаб-қувватлаш ва Ғазо бўлгасидаги геноцидга ёки фаластинликларнинг ўз ерларидан мажбуран кўчирилишига қарши чиқишни террорзимни қўллаб-қувватлаш сифатида белгиланган ҳаракат қилмоқда токи  уларни осонроқ қўрқитиши ва Исроилни Ғазодаги даҳшатли фожиаларидан ғазабланган жамоатчилик фикрининг босимидан халос қилсин.