Володимир Зеленский олдида иккита танлов
-
Володимир Зеленский олдида иккита танлов
АҚШнинг Политико ахборот сайти таҳлилилда Украина президенти олдида турган иккита қийин вариант ҳақида хабар берди.
Порс тудкей сайтининг хабар қилишича, Украина тинчлик музокаралари боши берк кўчага кириб қолгани ва Европанинг бу мамлакатга ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатиши иккиланиш ва сустликка дуч келган вазиятида Украина президенти Володимр Зеленский қийин ва тақдирли танлов олдида турибти: АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг режасини қабул қилиш ёки ҳали зарур қатъиятни кўрсатмаган иттифоқчилардан ёрдам умидида урушни давом эттириш. Шу муносабат билан Политико нашри хабарида қуйидагича ёзган: Европа расмийлари " яхши тараққиёт" дея баҳолаган яқинда бўлиб ўтган Женева музокаралардан сўнг дипломатларнинг оптимизини узоққа чўзилмади. Россия шарномасининг Украина ва унинг иттифоқчилари нуқтаи назарига мослаширган қайта ёзилган матнини тезда рад этди. Бу ҳаракат Киевни жиддий хавф остига қўйди. АҚШнинг 28 банддан иборат дастлабки режасига қайтиши Брюсселни ғазаблантирган. Режага кўра, Украина ҳудудининг бир қисмини Москвгаа бериш, НАТОга аъзо бўлишдан воз кечиш ва мамлакат ҳарбий кучарини сезиларли даражада қисқартириш кўзда тутиган.
Володимир Зеленский энди тарихий дилемма олдида турибти. Ёки Трамп ва Путин тайёрлаган таклифни қабул қилади, ёки бир кун келиб европалик дўстларидан етарлича ёрдам олиш умидида мамлакатнинг келажагини хавф остига қўяди. Бу иттифоқчилар қарйиб 4 йиллик урушдан сўнг, ҳозирда 9 нафар аскар ва керакли қуролларни жўнатган. Шунингдек, улар музлатилган Россия активларидан Украинага молиявий ёрдам кўрсатишда ҳам жиддийлик кўрсатмаган. Бундай ноаниқ ва беқарор шароитда Украина президенти олдида турган вариантлар ҳам қимматга тушади. Оғир шароитлар билан ўрнатилган тинчлик ва ёки ҳеч қачон жанг қилишга " иштиёқи" бўлмаган иттифоқчилар умидида курашни давом эттириш. Украина тақдири Зеленскийнинг қарорига боғлиқ ва Ғарб уни сақлаб қолиш учун қанча босим кўрсатади.