Англия нашриёти: Европа АҚШсиз НАТОни кўриб чиқяпти
-
Англия нашриёти: Европа АҚШсиз НАТОни кўриб чиқяпти
Бир инглиз нашриёти: НАТО АҚШсиз фаолиятини давом эттиришни кўриб чиқмоқда
Бир инглиз нашриёти АҚШ иштирокисиз НАТОнинг ҳарбий иттифоқ сифатида фаолият кўрсатишини давом эттириш ҳақида муҳокама олиб борилаётганини хабар қилди.
Инглиз нашриёти “Обзёрвер” ёзишича, Дональд Трамп Қўшма Штатлар Оқ уйга қайтганидан бери, Европа давлатлари сиёсий босим, ҳақоратли гаплар ва иқтисодий тарифлар қўлланишига қарамай, танқиддан қочиб, эҳтиёткор сиёсат юритиб, трансатлантик иттифоқни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Аммо сўнгги бир неча ҳафтадаги воқеалар бу ҳаракатлар самара бермаганини кўрсатди.
Парс Тудэйга кўра, ушбу мақолада айтилишича: Вашингтоннинг АҚШнинг янги миллий хавфсизлик стратегиясида Европани “цивилизациянинг парчаланиши” деб таърифлаши, шунингдек, Трампнинг Гренландни АҚШга қўшиб олиш кераклиги тўғрисидаги сўнгги баёнотлари Европа раҳбарлари учун хавф сигнали бўлди.
Трамп АҚШ “европаликлар хоҳласин ёхуд хоҳламасин” Дания ҳокимиятидаги мустақил Гренланд оролини ўз назорати остига олишини маълум қилган.
Шунингдек, Вашингтонга қарши чиққани учун Англия ва яна еттита Европа давлатига 10 фоизлик тариф қўллаш, Трамп ҳукумати билан дўстона муносабатларни давом эттириш мумкин эмаслигини кўрсатган муҳим босқич бўлди ва Европа раҳбарлари бу ҳақиқатни очиқ тан олиши кераклиги маълум бўлди.
Ҳабарга кўра, Европа бундан аввал ҳам АҚШ бу қитъанинг асосий хавфсизлик кафолатчиси бўлмаган жаҳонга тайёрланяпти. Аммо ҳозир НАТОнинг АҚШсиз фаолиятини давом эттириш масаласи жиддий равишда кун тартибига кирган.
Европа Иттифоқи мудофаа комиссари Андрюс Кублиус Гренланднинг босиб олиниши НАТОнинг амалий жиҳатдан тугаши дегани эканини таъкидлаб, Европада жойлашган тахминан 100 минг АҚШ ҳарбий қувватини алмаштиришни сўради.
Шу боисда НАТО сиёсий режалаштириш дастури собиқ директори Фабрис Путийе Европа АҚШсиз НАТО ҳақида ўйлаши ва мустақил мудофаа механизмларини яратишига мажбур эканини таъкидлади. Унинг сўзларича, бу механизмлар Вашингтон даражасида бўлмаса-да, камида қитъа учун асосий хавфсизликни таъминлай олиши керак.
*Трамп: Мен тинчлик ҳақида ўйламайман