Кашмирда тўрт киши ўлдирилди
(last modified Tue, 26 Jul 2016 15:42:19 GMT )
июл 26, 2016 20:42 Asia/Tashkent
  • Кашмирда тўрт киши ўлдирилди
    Кашмирда тўрт киши ўлдирилди

Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирда тўрт киши ўлдирилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ҳиндистон армияси эълон қилди ки, бу тўрт киши сешанба куни Кашмирда Ҳиндистон хавфсизлик кучлари билан тўқнашувда ўлдирилган.

Бу тўқнашувда шунингдек, бир киши қўлга олинган.

Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирда тўрт киши ўлдирилган ҳолда Ҳиндистон Ички ишлар вазири Ражнат Сингх хавфсизлик кучларидан мамлакат назорати остидаги Кашмир аҳолисига қарата ўқ отмасликни талаб қилган эди.

Ўтган 17 кунда Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирда полиция ва аҳоли ўртасидаги тўқнашувда ўлдирилган кишилар сони 50 кишидан ошди.

Шунингдек, бу тўқнашувларда 3500 киши жароҳатланганлиги борасида айтилмоқда.