Афғонистонинг Нангарҳор вилояти ИШИДнинг ўлдирилган аъзолари сони ошди
Афғонистонинг Нангарҳор вилояти масъуллари ИШИД террористик гуруҳидан ўлдирилганлар сони ошганлиги борасида хабар берди.
Синхуа ахборот агентлигининг хабарига кўра, бугун Нангарҳор вилоятининг матбуот котиби Атоуллоҳ Хугиёний эълон қилди ки, Афғонистон армиясининг ИШИД террористик гуруҳига қарши амалиётининг давом этиши билан ўтган 24 соатда бу гуруҳнинг 122 аъзоси Очин минтақасида ўлдирилди.
Хугиёнийнинг сўзларига кўра, мазкур қуруқликдаги ва ҳаво амалиётида шунингдек ИШИД террористик гуруҳининг 20 аъзоси қўлга олинган.
Нангарҳор вилоятининг матбуот котиби айтишича, мазкур амалиёт жараёнида тинч аҳоли вакилларига зарар етказилмаган.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани яқинда мамлакат хавфсизлик ва армия кучларидан бу туррористик гуруҳга ҳаво ва қуруқликда ҳужум қилиб, уни йўқ қилишни талаб қилди.