Куба: АҚШга таслим бўлмаймиз
https://parstoday.ir/uz/news/world-i99416-Куба_АҚШга_таслим_бўлмаймиз
Куба президенти ўз сўзларида, АҚШнинг мамлакатимизга қарши таҳдидлари хавфли босқичга етган, аммо биз ҳеч қачон унга таслим бўлмаймиз, деб эълон қилди.
(last modified 2026-05-04T08:23:11+00:00 )
май 03, 2026 12:22 Asia/Tashkent
  • Куба: АҚШга таслим бўлмаймиз
    Куба: АҚШга таслим бўлмаймиз

Куба президенти ўз сўзларида, АҚШнинг мамлакатимизга қарши таҳдидлари хавфли босқичга етган, аммо биз ҳеч қачон унга таслим бўлмаймиз, деб эълон қилди.

Порс  тудей сайтининг хабар қилишича,  кеча Куба президенти  ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай, деб  ёзди:  АҚШ президенти Доналд Трамп  Кубага қарши  ҳарбий ҳужум хусусидаги ўз таҳдидларини мислсиз ва ва хавфли босқичига етказган.

Куба президенти  Мигел Диаз Канел шунингдек  Халқаро ҳамжамият ва худди АҚШ халқи ҳам  мустамликачилик ва уч олиш пайида бўлган  нуфузли ва бой- олигархлардан кичик бир гуруҳи розилигини жалб қилиш мақсадида  шундай бир жинояткор ҳаракатларни  амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратишлари керак, деб қўшимча қилди.

Диаз Канел  ҳар қанча кучли бўлсада ҳеч бир ҳужумчи  Кубани ўзига таслим қила олмайдигагига тўхталиб,  Куба халқи  ўз мустақиллиги, яхлитлиги  ва ҳокимиятини  мудофаа қилади, деб изоҳлади.

Бошқа томондан,  жума куни Куба ТИВ раҳбари Бруно Родригез ҳам  Гаванада ҳукумати АҚШнинг уруш ва таҳдидга асосланган барча ҳатти-ҳаракатларга қатъийлик билан қарши чиқади ва уни қоралайди, деб таъкидлади.

Родригез сўзларининг бошқа қисмида, деди:  АҚШ ҳукумати  кўча хиёбонлардаги фуқароларини  бостираётган бир вазиятда  қаҳрамонларча АҚШнинг империалистик ҳужумларига қарши турган Куба халқини жазолаш пайидадир. Бу ҳатти-ҳаракатлар эса ўз ҳудуларидан ташқари моҳиятга эгадир ва БМТ уставини паймол қилади. АҚШ  ҳеч қачон  Куба ва ё бошқа 3 чи мамлакат ва ҳатто шахсга  қарши ҳужум қилиш ҳаққига  эга эмас.

Ўтган ҳафта АҚШ президенти  АҚШ ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлигига қарши таҳдидардан хавотирланиш баҳонаси билан  Кубадаги алоҳида айрим шахсиятлар ва бу мамлакат билан алоқадаор  айрим муассасаларга қарши санкцияларни юклаш дастурини имзолади.