Сергей Лавров: Эрон масаласи дипломатик каналлар орқали ҳал қилиниши керак
https://parstoday.ir/uz/news/world-i99468-Сергей_Лавров_Эрон_масаласи_дипломатик_каналлар_орқали_ҳал_қилиниши_керак
Россия ташқи ишар вазири уммонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқотида Эрон масаласи имкон қадар тезроқ сиёсий ва дипломатик ечими йўлига қайтиши кераклигини ва Москва бу жараёнда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
(last modified 2026-05-07T14:06:55+00:00 )
май 07, 2026 19:02 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров: Эрон масаласи дипломатик каналлар орқали ҳал қилиниши керак
    Сергей Лавров: Эрон масаласи дипломатик каналлар орқали ҳал қилиниши керак

Россия ташқи ишар вазири уммонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқотида Эрон масаласи имкон қадар тезроқ сиёсий ва дипломатик ечими йўлига қайтиши кераклигини ва Москва бу жараёнда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ибн Ҳамад Ал Бусаъидий билан телефон суҳбатида Ғарбий Осиё минтақасидаги мавжуд инқирозни  муҳокама қилди ва Москванинг Эрон атрофидаги сиёсий ва дипломатик  вазиятни ҳал қилишга ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Россия ТИВ-нинг расмий баёнотларига кўра, Лавров ушбу телефон суҳбатида, Эрон атрофидаги мавжуд вазият имкон қадар тезроқ сиёсий ва дипломатик ечим йўлига қайтиши кераклигини таъкидлади.

Баёнотда шундай дейилади: Сергей Лавров Россиянинг ушбу мақсадларга эришиш учун зарур ёрдамни беришга тайёрлигини таъкидлади.

Россия ТИВ-и баёнотига биноан, икки вазир суҳбатни давом эттирар экан, Ғарбий Осиё минтақасида зўравонлик ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилишининг олдини олиш муҳимлигини таъкидлади.

Россия ТИВ –и ўз бёнотида: ҳар икки томон ҳам Эрон ва қўшни араб давлатларига қарши ҳужумлар натижасида зўравонликка  қайтиш ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилишининг олдини олиш муҳимлигини таъкидлади

Сергей Лавровнинг уммонлик ҳамкасби билан мулоқоти,  Ғарб матбуотига кўра, Эрон АҚШнинг тинчлик таклифи деб аталмиш таклифига ўз расмий  жавобини билдириш арафасида турган бир пайтда, Покистон каби воситачилар ҳам Ҳурмуз бўғози бўйича келишувга эришиш имкониятини эълон қилган бир пайтда содир бўлди.