Эрон ТИВ раҳбари : Хавфсизлик кенгаши АҚШни суиистеъмол қилишига рухсат бермаслиги керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99058-Эрон_ТИВ_раҳбари_Хавфсизлик_кенгаши_АҚШни_суиистеъмол_қилишига_рухсат_бермаслиги_керак
Эрон ТИВ раҳбари россиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида, Хавфсизлик кенгаши аъзолари АҚШни бу кенгашни суиистеъмол қилишига рухсат бермасликлари кутилмоқда, деб айтди.
(last modified 2026-03-25T11:57:53+00:00 )
март 23, 2026 19:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари : Хавфсизлик кенгаши АҚШни суиистеъмол қилишига рухсат бермаслиги керак
    Эрон ТИВ раҳбари : Хавфсизлик кенгаши АҚШни суиистеъмол қилишига рухсат бермаслиги керак

Эрон ТИВ раҳбари россиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида, Хавфсизлик кенгаши аъзолари АҚШни бу кенгашни суиистеъмол қилишига рухсат бермасликлари кутилмоқда, деб айтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатида, минтақада юз бераётган сўнгги ўзгаришлар ва АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузларининг оғир оқибатлари юзасидан фикр алмашди.

Эрон ТИВ раҳбари телефон орқали бу суҳбатида ҳам яна бир бор Эронни ўз мустақилиги, яхлитлиги ва ҳокимиятини ҳимоя қилишни давом эттиришини таъкидлаб, Эрон мамлакати инфратузилмаларига  ҳужум қилиш таҳдиди оммавий қирғин ва уруш жиноятидир ва шундай бир таҳдид амалга оширилганида Эроннинг жавоби ҳам қатъий ва тез суръат билан ижро этилади, деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари шунигек, Туркия ТИВ раҳбари Ҳокон Фидон билан ҳам телефон орқали суҳбатида, минтақада юз бераётган сўнгги ўзгаришлар ва АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузларининг оғир оқибатларини таҳлил қилди.

Фидон ва Ироқчи