Лондон шаҳрида Фаластиннинг 78 йиллик истилосига қарши намойишлар ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i99566-Лондон_шаҳрида_Фаластиннинг_78_йиллик_истилосига_қарши_намойишлар_ўтказилди
Минглаб фаластинлик тарафдорлар Накба кунининг 78 йилиги муносабати билан Лондон маркази кўчалари бўйлаб, давом этаётган ишғол, Ғазо бўлгасидаги геноцид ва Британиянинг сионистик режимга сиёсий ва ҳарбий ёрдамига қарши чиқишди
(last modified 2026-05-17T12:54:26+00:00 )
май 17, 2026 17:49 Asia/Tashkent
  • Лондон шаҳрида Фаластиннинг 78 йиллик истилосига қарши намойишлар ўтказилди
    Лондон шаҳрида Фаластиннинг 78 йиллик истилосига қарши намойишлар ўтказилди

Минглаб фаластинлик тарафдорлар Накба кунининг 78 йилиги муносабати билан Лондон маркази кўчалари бўйлаб, давом этаётган ишғол, Ғазо бўлгасидаги геноцид ва Британиянинг сионистик режимга сиёсий ва ҳарбий ёрдамига қарши чиқишди

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, минглаб фаластинлик тарафдорлари шанба куни Англия пойтахти Лондон маркази кўчаларини қўлларида Фаластин байроқлари, урушга қарши плакатар, Ғазо қурбонлари суратлари ва катта рамзий калитлар билан Фаластин халқининг 78 йиллик ишғоли ва кўчирилишига қарши норозилик намойиши саҳнасига айлантирди. Иштирокчилар Фаластинни озод этиш, Ғазо қамалини тўхтатиш, сионистик режимга қурол-яроқ сотишни тўхтатиш ва уруш жиноятларни сгодир этганларни жавобгарликка тортишни қўллаб-қувватловчи шиорар айтишди.  Улар Британия ҳукуматини Тел-авивни сиёсий ва ҳарбий қўллаб-қувватлашни давом эттиргани учун фаластинликларни ўлдиришда шерикликда айбладилар.

Бир қанча болалар ва ўсмирлар қўлларида фаластинлик  қочқинларнинг қайтиши ҳуқуқи рамзи бўлган катта калитларни ушлаб оломон орасидан ҳаракатланишган.

Кўпгина плакатларда Британиянинг агрессия қаршисида жим туриш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даъвоси билан минтақада тинч аҳолига қарши кенг кўламли жиноятлар содир этишда айбланган режимни амалий қўллаб-қувватлашлар ўртасидаги чуқур зиддият белгиси сифатида кўрилган.

Эйфқел минорасида Фаластин байроғи ўрнатилган

Айни пайтда Франциянинг пойтахти Парижда Фаластин халқнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила фаоллар Эйфел минорасида Фаласин байроғини кўтарди. Эйфел минорасида бирон бир Фаластин рамзи акс этишга йўл қўймаслик учун йиллар давомида кўрилган барча қатъий чораларни ҳисобга  олган ҳолда бу ҳаракат ютуқдир.