Хитой ва Россия етакчилари: биз адолатлироқ дунё тартибини яратиш устида ишлаяпмиз
https://parstoday.ir/uz/news/world-i99602-Хитой_ва_Россия_етакчилари_биз_адолатлироқ_дунё_тартибини_яратиш_устида_ишлаяпмиз
Музокаралара аввалида Хитой ва Россия етакчилари икки давлатнинг янада адолатли глобал тартиб яратиш ва кўп қутбли дунёни рўёбга чиқариш борасидаги муштарак қатъийлигини таъкидладилар.
(last modified 2026-05-20T11:39:27+00:00 )
май 20, 2026 16:36 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Россия етакчилари: биз адолатлироқ дунё тартибини яратиш устида ишлаяпмиз
    Хитой ва Россия етакчилари: биз адолатлироқ дунё тартибини яратиш устида ишлаяпмиз

Музокаралара аввалида Хитой ва Россия етакчилари икки давлатнинг янада адолатли глобал тартиб яратиш ва кўп қутбли дунёни рўёбга чиқариш борасидаги муштарак қатъийлигини таъкидладилар.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Хитой раҳбари Си Цзин Пин сешанба куни Пекиндаги Халқаро мажлислари залида россиялик ҳаамкасби билан учрашувда Владимир Путинни "эски дўст" сифатида атаб, деди: кўп йиллар давомида биз яқин муносабатларни -ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш ва самарали ривожлантириш ўқларини белгилаб олдик.

Хитой президенти  АҚШ ва Исроил режимининг Эронга қарши урушига ҳам тўхталиб россиялик ҳамкасбига шундай деди: Ғарбий Осиёда кейинги можаролар " мақсаддан узоқ" ва урушни тўхтатиш жуда муҳим.

Владимир Путин ҳам бу учрашувда деди: бугунги дунё Россия ва Хитой ўртасида жиддий ҳамкорликка муҳтож.

У шунингдек хитойлик ҳамкасбига  " азиз дўст" сифатида мурожаат қилиб, Москва ва Пекин давлатларининг ташқи сиёсатдаги ҳамкорлиги халқаро майдонда барқарорлаштирувчи асосий омиллардан биридир, деб таъкидлади.

Россия президенти сўзларининг бошқа қисмида, барча иштирокичар  манфаатари мувозанатида асосланган кўп қутбли дунёни шакллантиришнинг мураккаб жараёни давом этмоқда. " Биз хитоийлик дўстларимиз билан биргаликда маданий ва цивилизация хилма-хиллигини ва мамлакатларнингн суверен ривожлантиришга ҳурматни қўллаб-қувватлаймиз  ҳамда янада адолатли ва демократик дунё тартибини яратишга интиламиз, дея қўшимча қилди.

Бу йил  (2026)  ШҲТ ташкил топганининг 25 йиллигига бағишланган маросимига ишора қилган Путин деди: биз ШҲТ била фаол ҳамкорликни давом эттирамиз, ва кенг умумий минтақада муаммоларни адолатли ҳал этиш ва яқинлашувга кўмаклашшининг ажойиб намунасига айланган ушбу ташкилотнинг 25 йиллигини муносиб нишонлаймиз.