Борлиқ сирларини очиш ҳамда фан тараққий этган сайин инсон денгиз ва дарё қўшилиши жараёнини тадқиқ қилди, аниқ асбоблар воситасида шундай жойлардаги сувлардан намуна олиб унинг чучуклик даражасини ўрганди. Сув ҳарорати, унинг зичлиги ўлчанди. Бундан ташқари, тадқиқот объекти сифатида ўз навбатида яшаш жойига қараб таснифланадиган организмлар яшайдиган сувлардан ҳам намуналар олинди. Ушбу организмларнинг турли, жумладан, дарё ва денгизли жойларда яшаш имконияти ўрганилди. Дарё ва денгизнинг қўши