Яратилиш жилвалари
Нафақага чиқиш даври келмасданоқ кишини руҳий мушкулотлар қийнай бошлайди. Аммо агар бу даврани ҳам ҳаётимиздаги бир даврдек оддий қабул қилсак, нафақага чиқиш осонроқ кечади.
Азиз тингловчилар!
Агар эсингизда бӯлса ӯтган дастуримизда нафақага чиқиш давраси ҳақида суҳбатлашдик. Дарҳақиқат, нафақага чиқиш давраси ҳаётнинг бошқа давраларидан қолишмай, катта аҳамиятга эга. Агар бу даврани киши иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан дуруст равишда режалаштирмай ӯтказмоқчи бӯлса, бу ҳолда нафақачи ва унинг оила аъзолари кӯплаб мушкулотга учраши мумкин.
Нафақага чиқиш даври келмасданоқ кишини руҳий мушкулотлар қийнай бошлайди. Аммо агар бу даврани ҳам ҳаётимиздаги бир даврдек оддий қабул қилсак, нафақага чиқиш осонроқ кечади.
Ҳаётнинг янги марҳаласига қадам қӯйиш хавотирлар ва мушкулотлар билан бирга бӯлиб, уни ижобий томон йӯналтириш ӯта мушкул иш. Инсон ҳаётида муҳим бир ӯринни олган ҳаёт давраси бу унинг нафақага чиқишидир. Агар киши бу даврани дуруст режалаштирмай қаршиласа унинг ҳаёти қувончсиз ва зерикарли кечади. Бундай одамлар ҳафсаласиз бӯлиб, ҳар нарсага тез хафа бӯладиган бӯлишади. Агар киши ҳаётнинг бу даврасининг мушкулотига таслим бӯлса, унга соат нечада уйқудан туриши ва на қандай кӯриниши муҳим бӯлмай қолади. Бундай одамлар аста-секин дӯстларини ҳам қӯлдан беришади.
Аммо ҳар бир нафақахӯр ӯз ҳаётини дуруст режалаштириб, ӯзи учун янги ҳаёт кашф этиши ва ҳаётини қувончга тӯлдириши мумкин. Ҳаётнинг бу даврасида киши йиллар орзу қилиб, вақт камчиилигидан улгуролмай қолган ишларни бошлаши мумкин. Шу билан бирга киши янги ижтимоий вазифаларни қабул қилиб. ҳамага ҳали ҳам жамиятга лолзим бӯлган аъзо эканлигини исбот қила олади.
Америкалик мутахассислар ӯзларини нолозим бир кишидек ҳис қилган кексаларга тавсия беришларига кӯра, қариялар ҳар хил фикрларга бормасликлари учун ӯзларига қисқа соатлардан иборат бирор бир иш топишсин. Чунки бекорчилик киши зеҳнини турли фикрлар билан тӯлдириб, оқибат бирор бир касалликка чалитиши мумкин. Кексалар иш жойига вақтида ҳозир бӯлиши лозим бӯлган ишлар билан шуғулланишмасин, балки ӯзлари истаган иш билан шуғулланишлари лозим.
Қарияларни жамиятда ӯзларини намоён эта оладиган омилларидан яна бири, бу уларнинг оилада фаолият кӯрсатишларидир. Улар ӯз набиралари билан шуғулланишлари мумкин. Улар набиралини урф-одатлар билан таништириб, ахлоқий қадриятларни улар зеҳнига сингдиришлари мумкин.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Қарияларнинг жамиятдан узилиб, узлатда ҳаёт кечиришлари уларни оқибат турли касалликларга чалинтириши мумкин. Альцгеймер касаллиги шу жумладандир.
Кексалар ҳаётига маъно бағишлайдиган омиллардан яна бири, бу уларнинг спорт билан шуғулланишларидир. Спорт соғлиқни сақлаш билан бирга кексаларнинг бӯш вақтларини тӯлдириб, уларни шодоб тутадиган омиллардан биридир.
Шунингдек меҳмонликка бориш ҳам кексалар вақтини тӯлдириш учун муносиб бир фурсатдир. Кексалар шунингдек уйларидаги анжомларининг жойларини ӯзгартиб қӯйиш ва уй-жойлари кӯринишин бирмунча ӯзгартиришлари билан шуғуллансалар, руҳиялари кӯтарилади ва ҳаётларига янги қувонч ва маъно берадилар.
Нима бўлганда ҳам нафақага чиқиш бу ўзининг севимли машғулоти билан шуғулланиш учун айни қулай имкониятдир.
Ва ниҳоят мутахассиларнинг энг сосий тавсиялари шуки кекса ёшдагилар ибодат билан шуғулланиб, дуо-муножот билан вақтларини тӯлдиришлари мумкин. Шунингдек улар муқаддас маконларга зиёрат сафарлари анжом беришлари айни муддао.