Январ 04, 2017 13:53 Asia/Tashkent

Кўзлар бу оптик тизимдир. Ташқи муҳит ҳақидаги 90% маълумотни кўзларимиз орқали оламиз. Кўзларимиз тузилиши жиҳатидан фотоаппарат объективига ўхшаб кетади.

Агар минг йил бундан илгари яратилишда Худонинг белгиларини анқламоқчи бӯлганимизда табиат унсурларига назар солиб, бу ҳақиқатга етишимиз мумкин эди холос. Аммо бугунги кунда илм-фан ва технология ривожланган бӯлиб, бу йӯллар билан ҳақиқатга эришиш осон қилинган.

Бугунги кунда инсоният кичик бир заррада Аллоҳ таоло синоатини мушоҳада этиб,  бир дарахт баргида юзлаб рамзу-розни ӯқиши мумкин. Қуръони карим оятлари ва дин пешволари одамларни илоҳий тадбирлар ҳақида фикр юритишга ундайди.

Алберт Эйнштейн бир сӯзида деган: Бу оламда оқил ва қодир бир қудрат борки бутун борлиқ унинг вужудига гувоҳдир. Мен жаҳоннинг яратилишини тасодифли бир ҳолат деб билмайман, балки Парвардигори оламни кӯраман. Бу менинг шахсий фикрим бӯлиб, ҳамиша шу фикримда қолавераман.

Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда инсон жисмидаги муъжизаларидан бири, яъни кӯриш ҳисси ва кӯзлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Қуръони карим Мулк муборак сураси 23 ояти каримасида келган: Сен: «У сизларни йўқдан бор қилган ва сизларга эшитиш, кўриш ва ақлни берган зотдир. Жуда ҳам оз шукр қиласизлар-а?!» деб айт.

Кўзлар бу оптик тизимдир. Ташқи муҳит ҳақидаги 90% маълумотни кўзларимиз орқали оламиз. Кўзларимиз тузилиши жиҳатидан фотоаппарат объективига ўхшаб кетади.

 Биринчи таркибий қисми бу шох пардадир (роговица). Шох парда кўзнинг олдинги қисмини ўраб турувчи шаффоф қават бўлиб у кучли нур синдириш қобилиятига эга ва жисмдан қайтаётган ёйилган нурни йиғиб берувчи ўзига хос линзадир.

Кўзнинг 5/6 қисмини ташкил қилувчи оқ рангли қават склера деб аталади ва у кўзнинг соққа шаклини сақлаб туришга ва ташқи таъсуротлардан сақлаб туришга ёрдам беради.

Оптик тизмининг иккинчи қисми бу кўз гавҳаридир (хрусталик). Табиий линза ҳисобланадиган бу қисм бир зумда фокуслаш қобилиятига эга, шунинг учун биз яқинни хам, узоқни хам яхши кўрамиз. Бундан ташқари у ёруғлик фильтри вазифасини хам бажаради.

Шишасимон тана – гелсимон, дирилдоқ шаффоф модда бўлиб кўз соққасининг 2/3 қисмини ташкил қилади, унга шакл бериб туради , таранглигини таъминлаб туради.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Кейинги қисм бу қорачиқ (зрачок) - рангдор парда билан биргаликда диафрагма вазифасини бажаради. У торайганда ёруғлик кириши камаяди, кенгайганда эса кўпаяди.

Қовоқлар кўз соққасини ҳимоя қилиб туради. Ички томондан конъюнктива билан қопланган. У оч пушти рангли шиллиқ қават бўлиб қон томирга бойдир.

Энг мухим ва мураккаблиги жиҳатдан биринчи ўринда турадиган қисм бу  - тўр пардадир (сетчатка).

У ўзига хос шарсимон экран бўлиб ташқи олам унда проекцияланади. Қизиғи шундаки тўр пардада жисмлар проекцияланиши тўнкарилган ҳолатда бўлади. Унда икки хил ҳужайралар мавжуд – таёқча ва колбачалар. Таёқчалар ёруғлик ва қоронғуликни қабул қилади, колбачалар эса рангларни қабул қилади (қизил, кўк, яшил). Тўр парданинг марказий қисмида макула мавжуд бўлиб у кўрув ўткирлигига жавоб беради. Фақат макулагина жисмларни майда қисмларигача ажратиб қабул қилиш имкониятига эга.

Мана шу барча айтилган қисмлардан ўтгандан кейингина ёруғлик сигнали охирги ишлов ва онгли қабул қилиш учун кўрув нерви орқали мияга узатилади. Бу жараён секундига 60 марталик тезликда юз беради.