Яратилиш жилвалари
Юракнинг автоматик қисқариб ва кенгайиб туриши натижасида қон катта артерия ва капиллярлар (майда қон томирлари) орқали тананинг ҳамма тўқима ҳамда ҳужайраларига тарқалиб, сўнгра майда, ўрта ва йирик вена қон томирлари орқали юракка қайтиб келади.
Табий илмлар ҳар қанчалик ривожланган бӯлиб, инсоният янги кашфиётларга ноил бӯлса ҳам кишининг Яратувчини таниш ва билиш учун янги эшиклар очилаверади. Шунинг учун ҳам илмий ютуқлар ёнида Парвардигори карим ва Ул зотнинг илоҳий ҳикматларини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Атроф-муҳит фанлари мутахассиси доктор Венчер бир мақолада илмнинг иймон билан ёндашиши ҳақида ёган: Илм оламида ҳар бир янги кашфиёт иймоннинг устуворлигини оширади ва ширк ӯрнини худопарастлик ва тавҳид тӯлдиради.
Қуръони карим Фуссилат муборак сураси 53 ояти каримада келганидек: Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга Унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?! (Дарҳақиқат, ўтган давр ичида Аллоҳ таоло одамларга уфқларда, атроф-жонибида кўплаб ажойиботларни англатиб қўйдики, ўша белгиларни ўрганган одамлар Қуръоннинг ҳақ илоҳий китоб эканини тан олиб, мусулмон бўлмоқдалар. Ершунос, осмоншунос, табиатшунос, ҳайвоншунос ва бошқа турли соҳа олимлари Аллоҳнинг уфқларидаги оят-белгиларини ўрганиб, Аллоҳ таолога иймон келтирмоқдалар. Шунингдек, инсоннинг ўзини ўрганган олимлар ҳам Қуръонни тан олмоқдалар.)
Азизлар! Бугунги дастуримизда Аллоҳ таолонинг инсон вужудидаги муъжиза ва беогиларидан бири, яъни инсон организмидаги қон айланиш жараёни ҳақида суҳбатлашамиз.
Қон айланиш системаси илоҳий ҳикмат билан шу даражада мукаммал яратилганки унинг энг кичик унсурига ҳам лозим мавод етиб боради.
Қон турли моддалардан иборат бӯлиб. Унинг 80 % сув ташкил этади.
Қон айланиш системасиga юрак, артерия, капиллярлар, вена ва лимфа томирлари киради. Юрак ва томирлар одам организмида қоннинг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлайди.
Юракнинг автоматик қисқариб ва кенгайиб туриши натижасида қон катта артерия ва капиллярлар (майда қон томирлари) орқали тананинг ҳамма тўқима ҳамда ҳужайраларига тарқалиб, сўнгра майда, ўрта ва йирик вена қон томирлари орқали юракка қайтиб келади.
Юракнинг чап қоринчасидан таркибида озиқ моддалар, кислород, гормонларга бой бўлган артериял қон аорта томирига қуйилади. Ундан йирик ўрта, майда артерия томирлари орқали тўқима ва ҳужайралар орасида жойлашган капиллярларга боради. Қондаги озиқ моддалар, кислород ва гормонлар ҳужайраларga ўтади.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ҳужайраларда моддалар алмашуви натижасида ҳосил бўлган қолдиқ моддалар ва карбонат ангидрид улардан майда вена, капилляр томирларига ўтиб, сўнгра ўрта, йирик вена томирлари орқали юракнинг ўнг бўлмасига келиб қуйилади. Шундай қилиб, юрак-қон томир системаси тананинг ҳамма тўқма-ҳужайраларига озиқ моддалар ва кислород етказиб беради. Уларда ҳосил бўлган қолдиқ моддаларни қабул қилиб, айириш органларига етказади. Шунинг учун юрак - қон томир системаси «ташувчи система» дем ҳам юритилади.
Юрак-қон томир системаси энг муҳим ҳаётий вазифани бажаради. Агар юрак қисқа вақт тўхтаб қолса, одамнинг ҳаёти ҳам тўхтайди.
Ҳозирги вақтда юрак-қон томирлари системаси касалликлари дунё миқёсида энг кенг тарқалган бўлиб, ҳеч муболағасиз эпидсмия тусини олган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташқилоти экспертларининг маълумотларига кўра, ер юзида юрак-қон томир систе-маси касалликлари оқибатида ҳар 32 сонияда бир ўлим содир бўлаяпти.
Юрак-қон томир системаси касалликлари орасида энг кўп ўлимга олиб келаётганлари бу юракнинг ишемик касаллиги (у эса ўз ичига биринчи навбатда юрак хуружи, стенокардия, миокарднинг инфарқтини олади)дир.