Январ 18, 2017 15:34 Asia/Tashkent

Шубҳасиз инсоният ер юзига қадам қӯйганидан бу ён еру осмон ва табиат мӯъжизаларига синчковлик билан боқади. Инсон таважжуҳини ӯзига жалб этган нарса шуки, ҳар қанча илм ва фан олға силжиб, сирли олам пардаси кӯтарилаверса, шу қадар борлиқ азамати шаҳомат билан жилваланаверади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

"Яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши охирги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Азиз тингловчилар! “Яратилиш жилвалари” туркум эшиттиришларида борлиқ оламининг мир-синоати ҳақида суҳбатлашдик. Ер, ой осмон ва юлдузлардан бошлаб то ҳайвонот олами ва ӯсимликлар ва ниҳоят инсон яратилиши ҳақида дастуримиз доирасида суҳбатлашдик.

Шубҳасиз инсоният ер юзига қадам қӯйганидан бу ён еру осмон ва табиат мӯъжизаларига синчковлик билан боқади. Инсон таважжуҳини ӯзига жалб этган нарса шуки, ҳар қанча илм ва фан олға силжиб, сирли олам пардаси кӯтарилаверса, шу қадар борлиқ азамати шаҳомат билан жилваланаверади.

Дарҳақиқат, бу сирли олам мӯъжизаларига диққат билан боқсак, Аллоҳи зулжалол азаматини ӯз жонимизда ҳис этиб, барча борлиқ унинг баробарида ҳеч эканлигига англаб етамиз.Инсон замирида борлиқ ва табиатга нисбатан туғилган саволлари унинг  ҳақиқатни кашф этиши учун урғудир. Яратилиш ва унинг чиройли ва нафис нақшларини кузатар эканмиз, барча мавжудотнинг яратилиши Холиқи халқ ихтиёри ила яралгани аён бӯлади.

Ахир бу дунёда бизни қизиқтириши мумкин бўлган, сир-асрорининг тагига ета олмаган қанчадан-қанча жумбоқлар мавжуд.

Одам боласи азалдан осмон ва унинг ҳикмати ҳақида фикр юритиб келмоқда: Осмонларда нима кечади. Ундаги юлдузлар, жирмлар ва бошқа мавжудот қандай қилиб фазода ӯрнатилган.   

 Планета-сайёраларнинг жойлашиши, уларнинг мунтазам ҳаракати ва улардаги ҳайратомуз мутаносиблик ҳақида ҳар қадар фикр юритсак ҳам ҳали ҳам тубига етиб боролмаймиз.

Борлиқ олами шу қадар кенг ва ундаги тирик мавжудот турлари шу қадар кӯпки инсон улар сонини аниқ санай олмайди. Холиқи олам яратган тирик мавжудотнинг ҳар бири ӯз хусусияти ва чиройи билан инсон таважжуҳини чексиз илоҳий лутф ва марҳаматига жалб этиб келмоқда.

Қуръони карим қатор оятларида инсонларни яратилиш борасида фикр юритишларига буюрган. Жумладан қуръони карим 750 ояти каримасида табиат ҳодисаларига таважжуҳ қилиш ҳақида келган. Алоҳ таоло табиат падидаларини қуръони каримда ӯзининг мӯъжизаларидек баён этади.

Аллоҳ таоло борлиқни муайян бир тартиб-низом асосида мукаммал яратган.  Қуръони карим Сажда муборак сураси 7 ояти каримасида бу борада марҳамат қилинган:  У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни яратишни лойдан бошлаган зотдир.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши охирги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Борлиқ оламида мавжудот орасидаги ӯзаро муносабат ва робита барчани ҳайратга солган. Шунингдек борлиқ оламида мавжудотлар орасида кишини ажаблантирган нарса, бу инсоннинг яратилиши деб тарифланади. Инсон организмидаги ҳар бир система ӯз фаолияти, ҳужайралар тузилиши ва ҳажми бӯйича ӯзига хос хусусиятларга эга. Агар инсон организмининг ҳар бир аъзоси ҳақида суҳбатлашадиган бӯлсак, бир эшиттириш кифоят  қилмайди.

Табий илмлар ҳар қанчалик ривожланган бӯлиб, инсоният янги кашфиётларга ноил бӯлса ҳам кишининг Яратувчини таниш ва билиш учун янги эшиклар очилаверади. Шунинг учун ҳам илмий ютуқлар ёнида Парвардигори карим ва Ул зотнинг илоҳий ҳикматларини ҳам эсдан чиқармаслик лозим.

Ҳаёт лаззатларида ва жозибаларида, дарахтларнинг япроқларию товус патининг рангин товланишида, капалакнинг чиройли қанотларию гулларнинг хушбўй ҳидида, булбуллар хонишию чақмоқнинг чақнашида, шамоллар шовқинию кишиларнинг фикр-амалларида, коинот дея аталмиш бу уйғун хилқатдаги юлдузлар ҳамда сайёраларнинг ўзаро боғлиқлигида Аллоҳ таолонинг буюк Холиқлиги, Мусаввирлиги, Ҳикмати яққол кўриниб турибди.

Ҳурматли тингловчилар! "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшиттириши охирги сони  шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ паноҳида бӯлинг.