Яратилиш жилвалари
Тупроқдан бош кӯтарадиган уруғ Яратувчи қудратидан дарак беради. Ӯсимликларнинг ердан ӯсиб чиқишлари шу қадар чиройли ва ҳайратланарлики одамларни Парвардигор тӯғрисида бӯйсунишига водоор этади. Бугунги дастуримизда ӯсимликлар ва уларнинг ҳайратланарли дунёси ҳақида суҳбатлашамиз.
Гӯзал табиат манзараларида сайр-сайҳат қилиш инсоннинг руҳий саломатлигини барқарор этиб, ҳордиқни чиқаришга кӯмаг этади. Албатта бизнинг ҳар биримиз ҳордиқ-хасталикни чиқариш учун табиат бағрида бӯлганмиз. Сиз бирор маротаба табиатнинг яшил ранги қувонч бағишлаши ҳақида ӯйлаганмисиз? Аллоҳ таоло табиатдаги ӯсимликларнинг рангини яшил қириб яратгани инсонлар ҳаётларини қувончга тӯлдириш учун яратгган. Албатта буларнинг ҳаммасида илоҳий ҳикмат бор.
Оқил инсон бу сирли оламни моҳир бир ҳунарманд ӯз синоати билан яратганини англайди. Ул зот чӯбдан тарли хил мевалар чиқариб, тиконндан хушбӯй атиргул яратади.
Тупроқдан бош кӯтарадиган уруғ Яратувчи қудратидан дарак беради. Ӯсимликларнинг ердан ӯсиб чиқишлари шу қадар чиройли ва ҳайратланарлики одамларни Парвардигор тӯғрисида бӯйсунишига водоор этади. Бугунги дастуримизда ӯсимликлар ва уларнинг ҳайратланарли дунёси ҳақида суҳбатлашамиз. Ӯсимликлар ҳақида киши таважжуҳини ӯзига жалб этадиган биринчи нукта шуки мева-сабзавотлар, гуллар ва атроф-муҳитга тароват бағишлайдиган ӯсимликларнинг барчаси қора тупроқ, оёқоости бӯлган тупроқдан бош кӯтаради.
Қуръони карим Анъом муборак сураси 95 ояти каримада бу борада келган: Албатта, Аллоҳ донни ҳам, данакни ҳам ёрувчи зотдир. У ўликдан тирикни чиқарадир ва тирикдан ўликни чиқаргувчидир. Ана шундай Аллоҳдир. Сиз қаёққа бурилиб кетяпсиз?!
Шунингдек Анъом сураси 99 ояти каримасида ӯқиймиз:
У осмондан сув нозил қилган Зотдир. Бас, у(сув ) ила турли набототлар чиқардик: Ундан яшил гиёҳларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужум бошоқлар чиқарамиз. Ва хурмодан, унинг новдаларидан яқин шингиллар чиқарамиз ва узум боғлари чиқарамиз. Бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Унинг мева қилиш пайтидаги мевасига ва пишишига назар солинг. Албатта, бундай нарсаларда иймон келтирадиган қавм учун оят-белгилар бордир.
«Ундан ғужум-ғужум бошоқлар чиқарамиз» деган жумла, яшил ўсимликдан дон чиқади, демакдир. Ҳозирги замон илмининг таъкидлашича, ўсимликнинг яшил баргларидаги ҳужайралар воситаси билан озуқа моддаси етилиб чиқади. Инсон барпо қилган энг мукаммал корхона ҳам яшил баргдаги ҳужайра корхонасичалик нарса ишлаб чиқара олмайди.//////////////////////////
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Яна, Қуръони каримнинг «Раъд» сурасидаги 4-чи оятда тупроғи, суви бир хил бўлгани билан, ўсимликларнинг мазаси ҳар хил бўлиши баён қилинган: «Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумлар, боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғорилурлар ва уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қиламиз. Бунда, албатта, ақл ишлатувчи қавмлар учун оят – белгилар бордир».Баъзи бир ӯсимликлар бирҳужайрали бӯлиб, уларни фақат микроскоп ёрдамида кӯриш мумкин. Бундай ӯсимликлар бошқа тирик мавжудот туфайли ҳаёт кечиришади. Шунингдек ӯсимликлар кӯпҳужайрали бӯлиб, бир олма дарахти баргида 5 миллион ҳужайра бор.
Ўсимликлар бир-биридан фарқ қилишига қара-масдан, барчаларида топиладиган ўхшаш белгилари ҳам бор.
Масалан: барча ўсимликлар ўзидан озуқа моддаларни, шунингдек, кислород ва сув чиқаради. Баъзи бир ўсимликларнинг уруғи, танаси, барг ва гуллари бир-бирига ўхшайди, улар турли ўсимликларда бўлишига қарамай, бир-бирига ўхшаш вазифаларни бажаради. Ўсимликлар, шу билан бирга, ташқи таъсирлардан бир хилда таъсирланади. Масалан: барча ўсимликлар ёруғликка интилади. Ёруғлик бўлмаса, улар ҳалок бўлади.
Теран тафаккур кўзи билан қарасак, мана шулар ўзини-ўзи яратган ёки бирданига, сабабсиз, ўзича пайдо бўлиб қолган, дея олмаймиз. Балки, буларни яратувчи зотни излашга мажбур бўламиз. |