октябр 05, 2016 15:06 Asia/Tashkent

Инсон таважжуҳини ӯзига жалб этган нарса шуки, ҳар қанча илм ва фан олға силжиб, сирли олам пардаси кӯтарилаверса, шу қадар борлиқ азамати шаҳомат билан жилваланаверади.

Миллионлар йилдан бери қуёш чиқиб, олтин нури билан тоғлар, даралар ва саҳролар ва дарёларни ёритиб, кечқурун яна ботади. Тун пардаси ҳа жойни қоплаб олганидан сӯнг ой ва юлдузлар  осмонни безаклашади. Бу тартиб ажаблантириб, кишини фикр юритишга ундайди.

Яратилиш жараёнида ишлатилган чиройлар ҳеч қандай таъриф ва тавсифга сиғмайди.

Шубҳасиз инсоният ер юзига қадам қӯйганидан бу ён еру осмон ва табиат мӯъжизаларига синчковлик билан боқади.

Бугунги кунга қадар кӯплаб олимлар коинт ҳақида тадқиқот олиб бориб, бу борада ӯз назарияларини изҳор этишган. Улар дурбинлар ва телескоплар ихтиро этиб, инсониятнинг осмон ҳақидаги маълумотларини кенгайтиришга уринишган.

Инсон таважжуҳини ӯзига жалб этган нарса шуки, ҳар қанча илм ва фан олға силжиб, сирли олам пардаси кӯтарилаверса, шу қадар борлиқ азамати шаҳомат билан жилваланаверади.

Ахир бу дунёда бизни қизиқтириши мумкин бўлган, сир-асрорининг тагига ета олмаган қанчадан-қанча жумбоқлар мавжуд.

Олам манзарасининг ривожланиши. Олам, коинот манзараси ва у ҳақдаги фан доимо ўзгариб туради.

Бу баённи осмоннинг биринчи ҳаракатидан ҳосил бўладиган нарсаларга ҳам татбиқ этиш мумкин. Биринчи хил ҳаракатлар, улар осмонда икки хил кўринади. Улардан биринчиси умумий ҳаракат бўлиб, унинг натижасида тун ва кун рўй беради. Унда қуёш, Ой ва барча ёритғичлар ҳар кеча-кундузда шарқдан ғарбга қараб тўла бир марта ва бир хил ҳолатда, иккала қўзғалмас қутб атрофида бир хил тезликда айланиб чиқади.

Қуръони карим кӯплаб оятларида осмонни яратилиш нишоналаридан билиб, одамларни унга таважжуҳ қилишларига буюради. Жумладан Юсуф муборак сураси 105 ояти каримасида келган:

Улар осмонлару ердаги қанчадан-қанча оят-белгилар қаршисидан юз ўгирган ҳолларида ўтарлар. (Яъни, уларга эътибор қилмайдилар. Улардан ибратланиб, ваъз-насиҳат олиб, иймонга келмайдилар. Инсон яшаб турган борлиқнинг ҳар бир қаричида Аллоҳнинг борлигига, бирлигига, қудратига, тадбирига, билувчилигига ва бошқа камоли сифатларига далолат қилувчи оят-белгилар, далил-ҳужжатлар мавжуд. Лекин одамлар ўша ҳужжатларга, оят-белгиларга эътибор билан қарамайдилар. Шунинг учун ҳам иймонга келмайдилар.)

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

 

 

 

 

Шунингдек Фурқон муборак сураси 62 ояти каримасида келган: У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни ирода қилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир.

Яна Оли Имрон муборак сураси 190 ояти каримасида ӯқиймиз: Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. (Осмонга назар солиб, ақлини ишлатган одам, ерга назар солиб, ақлини ишлатган одам, кечаю кундузнинг алмашишига назар солиб, ақлини ишлатган одам, албатта, Аллоҳнинг ягоналигига, қудратига, яратувчилигига қоил қолмасдан иложи йўқ.)

Аллоҳ таоло Қуръонда дунёнинг яратилиши, қандай яратилиши, Еру осмоннинг, ундаги махлуқоту мавжудотнинг яратилиши, қуёш, ой, юлдузларнинг ҳараката, ҳолати тўғрисида ҳам оятлар нозил қилганки, буларни ҳам фақат ҳайъат ва табиъат илмидан хабардор олимгина тушунтириб бера олиши мумкин.

Одам боласи азалдан осмон ва унинг ҳикмати ҳақида фикр юритиб келмоқда: Осмонларда нима кечади. Ундаги юлдузлар, жирмлар ва бошқа мавжудот қандай қилиб фазода ӯрнатилган.   

 Планета-сайёраларнинг жойлашиши, уларнинг мунтазам ҳаракати ва улардаги ҳайратомуз мутаносиблик ҳақида ҳар қадар фикр юритсак ҳам ҳали ҳам тубига етиб боролмаймиз.

 

    

 

Ёрлиқ