декабр 05, 2016 08:33 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил озар ойининг 15-си,

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил озар   ойининг 15-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабиюулаввал    ойининг 5-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 5 декабрь.

Бундан 170 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1268 йилнинг 5 рабиюлаввал ойида Эронда янги услубда бўлган олий ўқув маркази  “Дорулфунун” очилади. Мазкур мадраса Носириддиншоҳ Қожор подшолиги бошлаган даврда бош вазир Мирзо Тақихон Амир Кабир ташаббуси ва ҳиммати билан ташкил этилади. Ушбу мадрасанинг ташкил этишдан мақсад ўша асрда  янги саноат ва билимларга  эга бўлиш эди. “Дорулфунун”нинг дастлабки маданий фаолиятлари пиёда ва  отлиқ  қўшун ҳамда бошқа ҳарбий  соҳалар, тиббиёт ва жарроҳлик, минерология, фармацевтика каби заминаларда эди. Ушбу олий ўқув маркази ўзининг фаолиятлари давомида кўплаб  етук мутахассисларни тарбиялайди ва уларнинг айримлари  ҳукуматда юқори лавозимларга эга бўлишади. Мазкур олий ўқув марказини ташкили этилгани Эроннинг  таълим соҳасида бурилиш нуқтаси ҳисобланади.

Бундан 143 йил олдин, милодий 1873 йилнинг 5-декабр ойида машҳур рус шоири ва  адиби Фёдор  Тютчев оламдан ўтган. Фёдор Иванович Тютчев  милодий 1803 йил 5-декабрда  Россияда, Москва атрофидаги шаҳарларнинг бирида таваллуд топган. У  университетнинг тилшунослик факултетини битирганидан кейин 19 ёшида Германиянинг Мюних шаҳрида Россиянинг сиёсий вакили этиб тайинланади ва ушбу вазифада 22 йил фаолият кўрсатади. Унинг ушбу миссияси тугаганидан сўнг у ватанига қайтади ва шеър ёзиш ва адабий фаолиятларини бошлайди. У табиат ҳақида кўпроқ шеър ёзарди ва ушбу заминада Россияда энг илғор шоир сифатида танилади. Фёдор Тютчев ўзининг ватандоши А.С.Пушкиндан кейин ишқий шеърлар ёзишда ҳам Россияда  машҳур бўлади. Уни Россиянинг Гётеси деб аташарди. Фёдор Тютчев  70 ёшида вафот этган.

Бугунги кундан уч йил олдин, яъни милодий 2013 йилнинг 5-декабрида Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти ва ирқчиликка қарши кураш қаҳрамони Нелсон Мандела 95 ёшида оламдан ўтади. У 1918 йилда таваллуд топган ва умрининг ярмини ирқчиликка қарши курашларга бағишлаган. Жанубий Африканинг собиқ раҳбари  қарийб 27 йил давомида оқ танлиларнинг қамоқхоналарида маҳбус бўлган. 1990 йиллар бошланишида Жанубий Африкада ирқчилик ва қавмий камситиш бекор қилинганидан кейин  Мандела қамоқдан озод этилади. Жанубий Африка Республикасининг халқи 1994 йилда Манделани кўпчилик овоз билан биринчи қора танли президент сифатида сайлашади. Мандела ирқчилик режими масъуллари ва қамоқхона нозирлари билан доимо меҳрубонлик билан  муносабатда бўларди. Манделанинг ушбу намунавий ахлоқи дунёда уни машҳур қилган. Унга 1993 йили Нобельнинг тинчлик мукофоти берилган. У кўплаб китоб ва мақолалар ёзган. Унинг энг машҳур китоби “Озодликнинг қийин йўллари” номланади.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.