декабр 05, 2016 14:34 Asia/Tashkent

Ислом дини нуқтаи назаридан инсон Аллоҳнинг энг олий яратган мавжуди ва унинг ер юзидаги халифаси деб тарифланади. Аллоҳ таоло инсонни ниҳоятда гӯзал ва ҳайратли шаклда яратган бӯлиб, унинг инсоний камолотига эришиши учун вужудида барча қобилиятларни ӯрнатган.

Ақл ва идрок этиш инсоний қадр-қиймат белгиларидан бӯлиб, инсонни бошқа мавжудотдан ажратиб турадиган хусусият ҳам ана шу ақл-идрокдир. Ислом дини нуқтаи назаридан инсон ақлли бир мавжуд бӯлиб, ӯз ақлини ишга солиши билан бошқа тирик мавжудотга устун бӯла олади. Шунингдек ақлини ишга солиб ҳаётининг турли жиҳатларида ривожланиб, ер юзида Аллоҳнинг халифаси бӯлади.

Ислом дини нуқтаи назаридан инсон Аллоҳнинг энг олий яратган мавжуди ва унинг ер юзидаги халифаси деб тарифланади. Аллоҳ таоло инсонни ниҳоятда гӯзал ва ҳайратли шаклда яратган бӯлиб, унинг инсоний камолотига эришиши учун вужудида барча қобилиятларни ӯрнатган.

Холиқи олам ӯзининг энг арзигули мавжуди учун барча шароитларни муҳайё этган. Яратувчи зот ер юзини турли хил гул-гиёҳлар билан безаклаб, турли хил мавжудотни инсон хизматида бӯлиши учун инсон ихтиёрига қӯйди.

Аллоҳ таоло инсонга каромат ва шарофат бағишлагани билан бирга, унга ирода ҳам берган, то ӯзининг истеъдод ва қудратига таяниб, ахлоқий фазилатлар касб этсин ва инсоний камолотга эришсин. Барча инсонлар фитрий хилқат юзасидан тенг бӯлиб, турли кӯрсаткичларга кӯра, турли поғоналарда туриб, бири-иккисидан устун туришади.

Қуръони карим инсоннинг ер юзидаги ҳаёти ҳақида чиройли таъбир билан баён этган. Жумладан Тоҳо муборак сураси 55 ояти каримасида ӯқиймиз: Сизларни ундан яратдик, унга қайтарамиз ва яна бир бор ундан чиқариб оламиз. (Яъни, Биз сизларни ердан яратдик, ўлганингиздан сўнг яна унга қайтарамиз. Қиёмат куни эса, сизларни қайта тирилтириб, ердан чиқариб оламиз. Эй Фиръавн, сен ҳам одамсан, сенинг ҳам бошингга шу кун тушади.)

Демак Аллоҳ таоло ерни инсон ихтиёрида қарор бериб, то ким уни обод этсин ва камолотга эришиши учун барча имкониятлардан фаровон баҳраманд бӯлсин. Жумладан Тоҳо муборак сураси 53 ояти каримасида бу борада келган:

У сизга ерни бешик қилган, сизга унда йўллар очган ва осмондан сув туширган зотдир», деди. Бас, ўша (сув) ила турли набототлар жуфтларини чиқардик.

Инсон қадр-қиймати белгиларидан бири бу унинг ирода ва ихтиёридир. Инсоннинг ҳаёт йӯлини танлашида ирода ва ихтиёри унинг қудратидан дарак беради. Инсон кӯнгли истаган ишини амалга ошириш ва истамаган ишни қилмасликка  ҳақли бӯлган ягона мавжуд.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Парвардигори ҳаким инсонларнинг руҳияларини яхши билган ҳолда уни ер юзида ӯзининг халифаси таинлаганидан сӯнг ерни инсон учун ором-осойишталик манбаи деб тарифлаган. Яъни инсонни ердан унумли фойдаланишига буюради.

Қуръони карим Фурқон муборак сураси 2 ояти каримасида келган:

У осмонлару ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир.

Қуръони каримда атроф-муҳитга зарар етказиш қаттиқ тақиқланган бӯлиб, бундай амалларга қӯл урган кишилар Аллоҳ раҳматидан маҳрум эканликлари баён қилинган.  Бу борада Қуръони карим Моида сураси 87 ояти каримасида ӯқиймиз:

 Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилмангиз. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас.