таърихий саналар
Бугун чоршанба Хижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 6-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг 27-чи кунидир.
Бугун чоршанба
Хижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 6-чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 22-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг 27-чи кунидир.
Бундан 1096 йил олдин ҳижрий қамарий 341 йил шаввол ойининг 22 санасида Эронлик машҳур шоир Абу Исҳоқ Кисоий Марвазий таваллуд топди. Унинг ҳаёти Эрондаги сомонийлар даврининг охирларига ва Ғазнавийлар даврининг бошларига тўғри келади. У шоирлик фаолиятининг бошларида маддоҳлик билан шуғулланди. Кейинчалик унинг фикрий ва ақидавий қарашларида кескин бурулишлар вужудга келди. Шундан сўнг Абу Исҳоқ Кисоий Марвазий зоҳидлик, ибодат ва ҳунармандчилик асосида кун кечиришни бошлайди. У фақат ислом дини пайғамбари Муҳаммад (сав) ва ул зотнинг хонадон аҳллини мадҳ этиб ваъзхонлик қиларди холос. Бу атоқли шоирда маъно ва мазмунларни кашф қилиш, маъноли тарзда баён қилиш ҳамда тавсифлашда кучли қобилият ва талант мавжуд эди.
Бундан 192 йил олдин, милодий 1824 йил июл ойининг 27 кунида:
Франциялик адиб ва ёзувчи Александр Дюма (уғли ) Парижда таваллуд топди. У Франция армиясининг генерали ва ёзувчи Александр Дюма (отаси )-нинг фарзанди эди. Дюманинг ёшлик даври меҳнат ва машаққат билан ўтди ва ушбу машаққат ва кулфатнинг таъсирини унинг асарларида мушоҳида этиш мумкин. У турли роман ва повестлар ёзиб, унда ижтимоий туғри ва солеҳ одобни ташвиқ ва тарғиб этди. Унинг асарларидан "Камилия хонум" "Дунёнинг ярими" ва "Пул масаласи" китобларига ишора этиш мумкин. У милодий 1895 йилда вафот этди.
Бундан 175 йил илгари милодий 1841 -чи йил июль ойининг 27 -чисида:
Рус халқининг ёзувчиси ва шоири Михаил Лермонтов дуэлда ҳалок бўлди. У милодий 1814 йилда Масквада таваллуд топди. Ва шеър ёзишда жуда барвақт ўзининг маҳорати ва қизиқишини намоён этди. Лермонтов рус халқининг бошқа машҳур ва буюк шоири Александр Пушкиннинг замондоши эди. Шунинг учун унинг таъсири остида қарор олган эди. Бу икки шоирни рус адабиётининг энг буюк шоирлари деб тан олишган. Лермонтовнинг шеърлари эътирозли мазмун-мундарижага эга бўлиб, Россиянинг адабий романтизмининг яққол намунаси саналади. Албатта у ёзувчилик ҳунаридан ҳам ғафлатда қолгани йўқ эди. У наср жанрида ҳам машҳур асарларни ижод этди. Рус халқининг бу ёш ёзувчиси ва шоири асарлари жумласидан "Асримизнинг қаҳрамонлари", "Пайғамбарнинг ўлими" "Фаластин филиали" номли асарларни тилга олиш мумкин.