декабр 07, 2016 15:22 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Жавон ва Рисолат газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, ИШИД террористик гуруҳига қарши уруш ва ироқлик шужоатли кучларнинг ИШИД террорчи гуруҳини мағлубиятга юзмаюз этишлари ўзининг охирги босқичига кириши билан Америка мудофаа вазири Эштон Картер ҳатто ИШИД террорчи гуруҳнинг инқирозга юзмаюз бўлганидан кейин ҳам америкалик ҳарбийлар Ироқда қолишади деб иддао қилмоқда. Ироқликлар ИШИД террорчи гуруҳ ва ёвоий террористларнинг барчалари Американинг инсониятга қарши бўлган сиёсатлари ва лойиҳаларининг воситаси эканликларини эсдан чиқарганлари йўқ. Америка ҳалигача ҳам ИШИД террористик гуруҳига минтақа ва Ироқда ҳарбий ҳузур топишни давом эттиришини оқлаш учун бир фурсат унвонида қарашади ва ҳатто террористларни нобуд қилишнинг тарафдори ҳам эмас. Бунга қўшимча ИШИД террорчи гуруҳнинг мағлубиятга дуч келиши билан терроризмнинг ҳомийлари ўзларининг расвочилик режалари ва мақсадларини амалда татбиқ этиш йўлида жиддий тўсиқликларга юзмаюз бўлганларини ҳам жиддий ҳис этишмоқда. Шу сабабдан Вашингтон ИШИД террорчи гуруҳ қоладими ёки қолмайдими ҳалигача минтақа ва Ироқда ҳарбий ҳузур топишни давом эттириш учун фирклашмоқда ва ҳатто ушбу йўлда  Ироқнинг мувофиқат қилишини ҳам назарга олишмайди. Ва Бағдод давлати ҳам бу талаб ва истакларга салбий жавоб беришлари билан Америка раҳбарларига кучли аксуламал кўрсатишмоқда.

                                             ******

Жавон газетаси шундай ёзади ўтган бир неча ҳафта давомида шарқий Ҳалабда амалга оширилган ҳарбий амалиётлар нафақат террористларни бостиришга шиддат  берди ва орқага чекинишга мажбур этди, балки америкаликларни ҳам ғафлатда қолдирди ва улар оташкесимни эълон қилиш учун уша эски усуллардан иборат тактикаларни зудлик билан БМТ ташкилоти ва Ғарб мамлакатларининг муштарак ишчи дастурида қарор беришди.  Хавфсизлик кенгашига таклиф этган Американинг лойиҳаси Россия ва Хитойнинг вето қилишларига юзмаюз бўлганидан кейин террористларни чиқариш мақсадида оташкесимни эълон қилиш  масаласи Женевада Америка билан келишувга келиш баҳс-мунозарасига қарор олиши учун Америка нафақат террористларни чиқариш учун оташкесимни рад этди, балки оташкесимни террористларнинг Ҳалабда қолишлари учун талаб қилди.  Ҳалабда террористларнинг инқирозга юзмаюз бўлишининг олдини олиш  учун Американинг амалга оширган ошкора ва хатарли сайъ-ҳаракати бу гал Ҳалаб шарқида Россияга  тегишли  касалхонанинг жойлашгани бўйича минтақанинг маълумотларини Ан-Нусра террористларига етказиб бериши ва ўзидан бир неча нафар шаҳид ва тан жароҳатларини боқий қолдиган ҳужумларга қарор бериши билан янги босқичга кирди. Американинг террорист аскарлари  Ҳалабда охирги нафасларини олишмоқда ва уларни муҳофазат этиш учун Американинг таъкид қилиши уларнинг жиноят содир этишларининг кўламини янада кенгайтиради.

                                     ******

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради Европа Иттифоқининг сиёсий муносибатларида ифротий унчи жараённинг қайта тикланиши яшил қитъанинг қаттиқ хавотирланишлари сабабига айланган. Милодий 2014 йил Европа парламенти сайловлари ўтказилишидан қанча замон ўтган бўлса, шу даражада ифротий унчи жараёнлар ягона Европанинг ижроия ва сиёсий муносибатларида янада қудратга эга бўлишмоқда. Ифротий унчи жараёнлар Европа Иттифоқидаги ҳозирги тизимнинг мухолифларидан ҳисобланишади ва анти-эмиграцион ва миллатчилик ёндошувга эгалар.  Охирги пайтларда Италияда рўй берган ҳодисалар яшил қитъада миллатчиликни қайта тиклаш йўлида ифротий унчи жараёнларга катта руҳия бағишлади. Бундай шароитда ушбу иттифоқда охирги ўзгаришларга нисбатан Европа анъанавий  жараёнларнинг ўзига хос хавотирланишлар изҳор этишларининг шоҳидига айланмоқдамиз.  Табиийким, агар жараён шундай шаклда давом этаверса, яқин келажакда Европа Иттифоқининг сиёсий тизимида чуқур ўзгаришлар юзага келишининг шоҳидига айланишимиз мумкин. Ҳатто Европада анъанавий айрим сиёсатчилари Европа Иттифоқининг парчаланиши ҳақида огоҳлантиришлари бежиз эмас.          

                                    

Ёрлиқ