декабр 08, 2016 13:35 Asia/Tashkent

Ваҳҳобийлар ваҳшиликлари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, олдинги эшиттиришларда таъкидлаб ўтганимиздек, Муҳаммад бин Сууд 1765 йили ўлгандан кейин, ўрнига ўғли Абдулазиз ўтирди. Абдулазиз бин Муҳаммад бин Сууд 1803 йили Дария масжидида бир шиа тарафидан қорнига ханжар тиқиб ўлдирилди. Ундан кейин унинг ўғли Сууд бин Абдулазиз ваҳҳобийларнинг раҳбари бўлди. Арабларни алдаш, бузуқ ақидаларини ёйиш борасида мусулмонларнинг қонини тўкишда уччови ҳам бир-биридан қолишмади.

Ваҳҳобийларнинг ва енгил йўл билан мол-мулкка эришиш илинжида улар орасига аралашиб кетган текинхўр ваҳшийларнинг Тоиф, Макка, Мадина ва бошқа жойлардаги мусулмонларга қилган зулму исканжалари, хотин-халаж, бола-чақаларни аёвсиз ўлдирганлари Аҳмад бин Зайни Даҳлоннинг "Хулосат-ул-калом" китобида, Айюб Сабрий Бошонинг 1879 йилда нашр қилинган "Тарихи ваҳҳобиён" ва "Миръот-ул-Ҳарамайн" китобларида батафсил тасвирланган.

Юраги дош бера оладиганлар ўша манбалардан маълумот олишлари мумкин. Бу бузғунчиларнинг Усмоний давлати томонидан қандай жазоланганликлари  ва биринчи Жаҳон Урушидан кейин яна инглизларнинг катта молиявий ҳамда қурол-аслаҳа ёрдамлари туфайли қандай қилиб бошқатдан давлат қурганликлари ҳам бафуржа баён қилинган. 

Оли Сауд ваҳҳобийлар сохта муфтиларининг фатволари билан Ислом Пайғамбари (с) Аҳли байтларига тегишли кўплаб тарихий обида  ва биноларни бузиб ташлайди. Ушбу бузғунчилик ишларнинг асосий қисми йирик Бақиъ қабристонида амалга оширилади. Зеро ушбу қабристонда Исломнинг   кўплаб буюк кишилари, жумладан Худо Расули (с) нинг тўрт неваралари дафн этилган эди ва тарих давомида мусулмонларнинг зиёратгоҳларига айланган эди. Тарихий обидалар  ҳар бир қавм ва мазҳаб эргашувчилари учун  учун муҳим ҳисобланади. Агар ушбу обидалар бирон мазҳаб буюкларига тегишли бўлса, унинг аҳамияти ушбу мазҳаб тарафдорлари учун жуда қадрли саналади.

Исломнинг бошланиш даврида мусулмонлар дин буюкларининг қабрлари устида кўплаб бинолар бунёд этишганди ва ушбу биноларни табаррук ҳисоблаб, зиёрат қилишга боришарди.Бирон киши учун бу нарсалар муаммо туғдирмасди ва бу каби ёндашувлар мусулмонлар орасида бир удум ва амалий бир сиратга айланган эди. Ҳижрий қамарий тўртинчи асрда яшаб ижод қилган етук тарихчи Масъудий  “Муружуз заҳаб” китобида, еттинчи ва саккизинчи асрларда яшаган машҳур сайёҳлар Ибн Жабир ва Ибн Батута ҳам ўз сафарномаларида бу каби шукуҳли зиёратгоҳлар бинолари ҳақида маълумот беришган.

Машҳур сайёҳ  Ибн Жабир  қамарий еттинчи асрда  Ҳижозга сафар қилган вақтида Бақиъдаги зиёратгоҳларни бориб кўрган ва уни шундай тасвирлаган:” Ва  ўша  баланд ва осмон ўпар гунбаз Бақиъ яқинида жойлашган эди.”  Ибн Жабир сафаридан 150 йил ўтганидан  кейин таниқли сайёҳ  Ибн Батута  ҳам Мадинага  қилган сафари бобида шундай ёзган эди: ”Бақиъдаги пок имомлар ҳарами осмон ўпар бир гунбаз бўлиб, истеҳком назаридан ажойиб ва  ҳайратланарлидир.”    

Ҳозир эса ваҳҳобийлар оқимидан бўлган сохта салафийлар фаолиятларига доир  таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг сўҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг сўҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ўтган  асрда жаноб Иброҳим Рафқат Пошшо томонидан ёзилган “Миротул ҳарамайн” китобида муаллиф Бақиъдаги пок имомлар ҳарами бузилишидан  19 йил олдин Ҳаж сафарига борганида шундай шарҳларни ёзган:  Тарих давомида Бақиъ уч бор таъмирланган. Биринчи бор ҳижрий-қамарий 519 йили Ал-Мустансир Биллоҳ  орқали ва учинчи бор эса ўн учинчи асрнинг охирида Султон Маҳмуд Ғазнавий томонидан. Буюк сайёҳларнинг Бақиъ ҳақида ёзган сафарномаларидаги  хотиралар бунга далолат беради.

Бақиъдаги қабрлар икки босқичда бузилган. Биринчи бор ҳижрий-қамарий 1221 йилда Абдулазиз бин Сауд фармони остида бўлган қўшун Мадина шаҳрини узоқ вақтгача қамал қилган ва  гуноҳсиз бўлган аҳолини оммавий қирғин қилган вақтда. Улар Пайғамбар остонида хизматда  бўлганларни бир жойга йиғиб, қўлга киритган ўлжалари жойини ва сақлашларини  кўрсатиш учун уларни дўппослайдилар. Набавий ҳарами ғорат этилганидан сўнг Нажддан ваҳҳобийлар қароргоҳига қайтаётган вақтда улар  Бақиъ яқинидан ўтадилар ва Абдулазиз у ердаги ҳарамларнинг барчасини бузишга буйруқ беради. Айтиш лозимки, ушбу ҳужум натижасида  олтин, ёқут, алмос ва бошқа жавоҳирлардан тўла тўрт сандуқ,  қинлари олтин, ёқут ва алмос билан безатилган юз дона қилични ўлжа сифатида қўлга киритадилар. Ушбу вақтда усмонийлар халифаси ҳокимларидан бири Муҳаммадали Пошшога  Ҳижозни ваҳҳобийлар қўлларидан озод этишни буюради. Ҳижрий-қамарий 1227 йилда юзага келган қонли урушда ваҳҳобийлар қаттиқ мағлубият билан юзмаюз бўлишади.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Ёрлиқ