декабр 10, 2016 11:46 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 19-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиул аввал ойининг 9-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 9-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 19-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил рабиул аввал ойининг 9-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 9-чи кунидир.

1178 йил олдин ҳижрий-қамарий 260 йили рабеъулаввал ойининг тўққизинчисида Имом Ҳасан Аскарий (а)-нинг шаҳодатга етказилганидан сўнг Ҳазрат Имом Маҳдий (а)-нинг имомати бошланди. Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг шаҳид бўлганлиги туфайли ҳазрат Маҳдий ажжаллаллоҳу фаражаҳу шариф имоматининг биринчи куни бошланди. Ул ҳазрат ислом динининг суюкли пайғамбари салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам навераларидан бири ва Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг фарзанди эди. Ҳазрат Маҳдий ажжаллаллоҳу фаражаҳу шариф Аллоҳ таолонинг буйруғи билан халқ ва жамоатчиликнинг кўзидан яширинди ва ҳижрий-қамарий 328 йилгача махсус     ўринбосарлари орқали халқ билан алоқада эди ва ушбу даврни "ғайбати суғро" деб аташади. Аммо ушбу даврдан кейин "ғайбати кубро" даври бошланди ва ушбу даврда Имоми замон ажжаллаллоҳу фаражаҳу шариф ўзлари учун бирон бир ўринбосар тайинлаганлари йўқ. Ва ул ҳазратнинг тавсияларига кўра, исломшунос, тақволи ва замондан огоҳ бўлган фақеҳлар Имоми замон ажжаллоҳу фаражаҳу шарифнинг  ўринбосарлари ҳисобланишади. Ишончли кўп ҳадисларга кўра, ул ҳазрат махсус ёронларининг кўмаклари билан зулм ва адолатсизлик ўта юқори даражада қарор олган замонда дунё буйлаб ислом ҳукуматини барқарор этиш учун қиём қилиб, адолатни ер куррасида барқарор этадилар.

Бундан 274 йил илгари милодий 1742-чи йил декабрь ойининг 9-чисида:

Швециялик химия илмининг машҳур билимдони ва химия илмига асос солган олимлардан бири  Карл Вилгельм Шил Стокгольмда таваллуд топди. У ўз оиласининг оғир шароитига қарамасдан қунт билан илм ўрганишни давом этди. Химия илми ривож-равнақ топган асрда яшаган Шил беш йил сайъ-ҳаракат қилгани ва мутолаа этганидан сўнг  милодий 1772 йил  октябрь ойида химиянинг муҳим элементларидан бири бўлган хлор газини ихтироъ этишга муяссар бўлди.  Натижада ушбу газ эса саноатда кенг тарзда фойдаланишга топширилди.  Швециялик ушбу тадқиқотчи шунингдек  марганец ва глициринни кашф этди.  Шил милодий 1786 йилда вафот этди.

Бундан 268 йил олдин милодий 1748 йил декабр ойнинг 9-чисида франциялик химик Клауде –Луис Бертоллет дунёга келди. У ўзининг таҳсилотини битирганидан сўнг химия йўналишида тадқиқотлар олиб борди ва хлорнинг дезинфекция қилиш  хусусиятларини ошкор этди. Бертолд ҳамда турли тузлар ҳақида кўп тадқиқотларни амалга оширди. У милодий 1822 йилда оламдан кўз юмди.

Бундан 29 йил олдин шу куни, милодий 1987 йил 9 декабрда Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи Ғазза бўлгасида Фаластин халқининг босқинчи сионистик режимга қарши тўхтовсиз эътироз ва қўзғолонлари бошланди. "Илк интифоза" деб аталган бу қўзғолон сионистик режимнинг шиддатли террористик амаллари, фаластинликларнинг азобланиши ва ўз ерларидан маҳрум этилиши натижасида шаклланди. Фаластин халқи араб давлатлари томонидан кўрилган чоралар ва Фаластин ташкилотларининг ҳақ-ҳуқуқ ҳимояси учун қилган ҳаракатларидан ноумид бўлди. Неча йиллик танаффусдан сўнг интифоза қаршилик ҳаракати 2000 йил (иккимингинчи йил ) сентябр ойида "Масжид-ул-Ақсо интифозаси" номи билан қайта жонланди. Халқ ҳаракати, исломнинг ягона нажот йўли эканлиги ва бошқа мамлакатларга боғлиқ бўлмаслик интифозанинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади. Фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қўлга киритиш мақсадидаги қаршилик ҳаракати  босқинчи сионистик режимга катта зарба берди ва Фаластинликларнинг ўта муҳим ютуқларга эришишларига сабаб бўлди.