декабр 11, 2016 15:06 Asia/Tashkent

Кайҳон, Қудс ва Мардум Солори газеталари

Кайҳон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради Ҳалаб шарқида такфирий ва террористик гуруҳларнинг кетмакет мағлубиятга юзмаюз бўлишлари улар ва уларнинг минтақа ва жаҳондаги ҳомийларини хатарга юзмаюз этган. Яқин мағлубиятдан қутилиш учун айрим сайъ-ҳаракатлар амалга оширилди, жумладан Россия ва Хитойнинг вето қилишлари билан якун топган Ҳалабнинг етти кунлик оташкесим лойиҳасини тақдим этиш ёки БМТ ташкилоти бош ассамблеясига Канада лойиҳасини ратефикация қилиш ушбу сайъ-ҳаракатлар жумласидандир.   

Таҳлилий ушбу мақоланинг давомида шундай фикрлар баён этилади, дунё миқёсида ҳам Россия Сурияда жиддий ҳарбий ҳузур топиши билан ўзининг эски рақиблари, жумладан Америка Қўшма Штатлари баробарида қудратини намойиш этиш ва рақобат қилиш билан шуғулланмоқда. Американинг сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугуратсия маросимини ўтказиш орасидаги вақт Масквага ўз куч-қудратини намойиш этиши учун яхши фурсатни вужудга келтирган. Шу ҳол билан Россия билан сиёсий ҳамкорлик қилиш ваъдасини берган ёки ҳарбий усуллардан фойдаланиш ўрнига сиёсий ёндошувлардан фойдаланишни ўз изҳоротларида баён этган Трапм қай даражада ўзининг берган шиорларига қараб амал қилиши маълум эмас.

                                            ******

Қудс газетаси эса “Вол Стрит журнал” нақлига таяниб, ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кўраш олиб бориш заминасида Американинг фаолиятларини тўлиқ этиб жилвалантириш учун таклифлар мажмўасини тақдим этишда Америка мудофаа вазирлигининг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ҳақида шундай ёзади, мазкур заминада Америка мудофаа вазирлигининг ҳал этмоқчи бўлган муҳим масалалари жумласидан бу Оқ Уй ваколатидаги ҳавзалардан тактик амалиётлар механизмларидан кўп қисмини Пентагонга ўтказиш ва ИШИД террористик гуруҳига қарши мудофаа вазирлигининг амалиётларига тегишли қарор қабул қилишда давлат ваколатларининг мизонини камайтиришдан иборатдир.  Шуни зикр этиш жоизким, Америка Қўшма Штатлари милодий 2014 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача халқаро коалицияни ташкил этиш билан ИШИД террористик гуруҳи билан қўраш олиб боради деб иддао қилади. Бу иддао шундай ҳолда баён этилмоқдаким, бу амалиёт ИШИД террористик гуруҳини нобуд қилишда керакли мувафаққиятларга эга эмасди.   

                                               ******

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Англия бош вазирининг Эронга қарши баён этган охирги изҳороти шундай мамлакатларнинг тўпламида баён этилдиким, ушбу мамлакатларнинг энг қудратлиси, яъни Арабистон Эрондан қурқишни давом эттириш ва муҳофазат этиш пайидадир. Шу сабабдан хонум Тереза Мэй Араб реакционларига ёқадиган матлабни баён этди, аммо энглисларнинг ўзлари ҳам билишадиким, дунё миқёсида  Эрондан қурқиш фазоси мавжуд эмас. Ҳамда энглисларнинг мушкулотларидан бири шундан иборатким, ўзларининг минтақавий сиёсатларида глобал  қўллаб-қувватлашларга эга бўлмаган вақтда Форс кўрфази ва Ўрта Шарқ минтақасида мағлубиятга юзмаюз бўлишган. Ҳозирги кунда ҳам европалик мамлакатларнинг аксариятлари Англиянинг айрим расмийлари томонидан олиб бораётган  сиёсатларини қуллаб-қувватлашмайди ва европаликлар расмий равишда Эрон билан ўз муносибатларини нармаллаштириш ва оддийлаштиришни башлаб юборишган. Англияликлар жаҳоннинг турли минтақаларида, жумладан Ўрта Шарқда мавжуд бўлган шароитлардан сўистеъмол қилишга усталар ва ҳозирги кунда янги бир уйинни шакллантиришга ҳаракат қилишмоқда. Шунингдек Англия иқтисодининг бўҳрони кенг кўламда кенгайиб бориши ҳамда Европа Иттифоқида Англия мағлуб бўлишининг ўз авжига чиққанида, Америка ва Ўрта Шарқдаги ўзгаришлар шароитидан кенг фойдаланиш ва Англиянинг минтақадаги мавқеини сақлашга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Ўтмишда ҳам шундай бўлган. Энглислар ўзларининг ички мушкулотларига гирифтор бўлганларида, турли минтақаларда мустамлакачилик сиёсатларини муҳофазат этиш билан ушбу мушкулотларини ҳал этишга сайъ-ҳаракат қилишган.