Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Дастуримизда ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.
“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:
- Шавкат Мирзиёев – Ўзбекистоннинг янги Президенти.
- Ўзбекистон 27 давлатдан келадиган сайёҳлар учун виза тартибини бекор қилди.
- 2017 йил Ўзбекистонда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили».
- Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга қурилиш ишлари учун кредит ажратади.
- Ўзбекистон ва Қозоғистон ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Шавкат Мирзиёев – Ўзбекистоннинг янги Президенти
Ўзбекистон Президенти сайлови 4 декабр куни ўтказилди.
Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 5 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган брифинг чоғида маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев учун сайловчиларнинг 88,61%и (15 906 722 киши) овоз берди. Маълумотларга кўра, овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этган. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этади.
Ххххххххххххххххххххххххххх
Ўзбекистон 27 давлатдан келадиган сайёҳлар учун виза тартибини бекор қилди
Швейцария ва Япония фуқаролари учун виза тартиби бекор қилинади
2017 йил 1 апрелдан бошлаб туризм мақсадида Ўзбекистон Республикасига 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга келувчи Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония фуқаролари учун виза тартиби бекор қилинади. Бу хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва виза тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган "Ўзбекистон республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган.
Шунингдек, Бельгия Қироллиги, Индонезия, ХХР (туристлар гуруҳлари таркибида), Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг 55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига келувчи фуқаролари учун виза режими бекор қилинади.
Юқорида номлари келтирилган хорижий давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистон Республикасига киришда 50 АҚШ доллари миқдорида Давлат бюджетига ўтказиладиган кириш йиғими тўлайди.
Хххххххххххххххххххххххххххх
"Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь, чоршанба куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев тантанали йиғилишда маъруза қилди. Президент кириб келаётган янги — 2017 йилни Ўзбекистонда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилишни таклиф этди.
Хххххххххххх
Осиё тараққиёт банки Қарши–Китоб йўли қурилишига кўмаклашади
6 декабрь куни Осиё тараққиёт банки Қашқадарё вилоятидаги 77 километрлик Қарши–Шаҳрисабз–Китоб автомобиль йўлини кенгайтириш ва модернизация қилиш учун 198 миллион доллар миқдорида қарз ажратилишини маъқуллади.
Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаси иштирокчиси бўлмиш Ўзбекистонга халқаро транзит трафиги юк ташиш ҳажмининг 10 фоизи тўғри келади. Маҳаллий даражада юк ва одам ташишда унинг улуши 88 фоизга тенг.
Йўл модернизацияси туфайли Қарши–Китоб автомобиль йўли орқали ўтадиган кунлик трафикнинг бир йиллик ҳажми 2022 йилда 14 минг транспорт воситасига етади. 2015 йилда бу кўрсаткич 9408 транспорт воситасига тенг бўлган эди. Бундан ташқари, йўл халқаро туризм ва савдо ривожига кўмак беради.
Лойиҳанинг умумий қиймати 266,2 миллион долларни ташкил этади. Ҳукумат бу қийматнинг 68,2 миллион долларлик қисмини молиялаштиради.
Лойиҳа 2021 йилда якунланиши кутилмоқда.
Ххххххххххххххххххххх
Ўзбекистон ва Қозоғистон ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди
2016 йилнинг 8-9 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида сув билан боғлиқ муносабатларнинг барча йўналишларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон делегациясига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Хамраев ҳамда Қозоғистон делегациясига Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари Ерлан Нисанбаевлар бошчилик қилди.
Музокаралар чоғида яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон мулоқотлари давомида эришилган келишувлар нуқтаи назаридан сув масалалари бўйича икки мамлакат ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари дўстона ва конструктив руҳда муҳокама қилинди.
رгуруҳларнинг навбатдаги учрашуви Қозоғистон ҳудудида бўлиб ўтиши хабар қилинган.