Табиатни авайлаш - ҳаётни эъзозлашдир
Инсон учун энг муносиб в қулай муҳит, бу унинг инсонни ундан унумли фойдаланишига буюрган. Табий манбалар сув, тупроқ, тоғлар, дарахтлар, ӯсимликлар ва шуларга ӯхшаш илоҳий неъматларидандир. Барча неъматлар орасида сув неъмати муҳим ӯринни эгаллайди. Ислом дини ҳам табиатнинг ушбу унсурига махсус таважжуҳ қилиб, Қуръони карим қатор оятларида сув ҳақида келган.
Ер табиатнинг ажралмас унсури бӯлиб, барча мавжудот ундан баҳраманд бӯлишади. Аллоҳ таоло ерни барча тирик мавжудотни ӯз бағрида етиштирадиган меҳрибон она каби яратган.
Қуръони каримнинг кўпгина сураларида Аллоҳ таоло инсонларга ато этган неъматларини эслатар экан, сувни ҳам зикр қилади:
Қуръони карим Ҳижр муборак сураси 20 ояти каримасида бу борада ӯқиймиз: Ва унда сизлар учун маош воситаларини ва сиз ризқини бера олмайдиган кимсаларни қилиб қўйдик.
Холиқи беҳамто ӯзининг чексиз неъматларини инсон ихтиёрида қарор берган бӯлиб,
Инсон учун энг муносиб в қулай муҳит, бу унинг инсонни ундан унумли фойдаланишига буюрган. Табий манбалар сув, тупроқ, тоғлар, дарахтлар, ӯсимликлар ва шуларга ӯхшаш илоҳий неъматларидандир. Барча неъматлар орасида сув неъмати муҳим ӯринни эгаллайди. Ислом дини ҳам табиатнинг ушбу унсурига махсус таважжуҳ қилиб, Қуръони карим қатор оятларида сув ҳақида келган.
Мутахассислар фикрига кӯра инсон жисмининг учдан икки қисмини ва сероб меваларнинг 95% сув ташкил этади.
Қуръони карим Анбиё муборак сураси 30 ояти каримасида келган:
Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми? (Ояти карима маъноси хусусида тафсирчилар бир неча хил маънолар айтганлар. Биринчиси осмон ёпиқ эди, Биз уни очдик ва ёмғир-қор ёғдирдик, оқибатда ўша сув ила ҳамма тирик нарсалар пайдо бўлди, деган маъно чиқади. Иккинчиси, унга кўра осмонлару ер йўқ эди, уларни Биз яратдик, сўнгра сувдан тирик нарсаларни пайдо қилдик, маъноси бўлади. Учинчиси, осмонлару ер бир-бирига битишган бир нарса эди, уларнинг орасини Биз очдик, сўнгра сувдан тирик нарсаларни пайдо қилдик, маъноси бор. Тўртинчиси ҳозирги замон баъзи тафсирчиларнинг фикрлари бўлиб: осмону ер, юлдузлару қуёш ҳамма-ҳаммаси бир бутун эди, Аллоҳнинг иродаси ила кўп айланиш ва ички портлашлар оқибатида парчаланиб, алоҳида-алоҳида бўлиб кетди: қуёш алоҳида, ер алоҳида, ой алоҳида, юлдузлар алоҳида ва бошқа нарсалар ҳам; сувдан эса, барча тирик нарсалар, инсон, ҳайвон ва набототлар пайдо қилинди. Булар, ояти кариманинг маъносини тушунишга уринишдир. Оятнинг ҳақиқий маъносини Аллоҳнинг Ўзи билади.)
Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Қуръони карим таъбирида сув инсон жисмининг ҳаётан муҳим унсури деб тарифлаган. Анъом мубрак сураси 99 ояти каримада ҳам келганидек: У осмондан сув нозил қилган Зотдир. Бас, у(сув ) ила турли набототлар чиқардик: Ундан яшил гиёҳларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужум бошоқлар чиқарамиз. Ва хурмодан, унинг новдаларидан яқин шингиллар чиқарамиз ва узум боғлари чиқарамиз. Бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Унинг мева қилиш пайтидаги мевасига ва пишишига назар солинг. Албатта, бундай нарсаларда иймон келтирадиган қавм учун оят-белгилар бордир.
Қуръони каримда сувнинг бу қадар кўп зикр этилиши бежизга эмас. Сабаби, инсон ҳаёти ва фаолиятида сув энг бебаҳо, зарур неъматлардандир. Инсон танасининг катта қисми сувдан иборат.
Аллоҳ таоло Ерни ёйиб, яъни яшашга қулай қилиб яратгани баробарида унда сувларни оқизиб қўйди, турли ўт-ўлан, дов-дарахтларни ўстириб ҳам қўйди.
Юқорида зикр этилган ояти карималар орқали Аллоҳ таоло биргина сув мисолида Ўзининг қудрати ва азаматига эътиборни жалб қилмоқда.
Бугунги кунда барча инсонлар аввало тоза сув ичиш, бунда меъёрга эътибор бериш, шу йўл билан саломатликларини муҳофаза этишнинг нақадар долзарблигини чуқур ҳис этишлари лозим.