Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда тарихий бир нотўғри ва мавҳум қарашнинг келиб чиқиши ҳақида сўҳбатлашамиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда тарихий бир нотўғри ва мавҳум қарашнинг келиб чиқиши ҳақида сўҳбатлашамиз.
Қадимий динлар қарашларига кўра, аёллар гуноҳ ва ёмонликнинг келиб чиқиш манбаси ҳисобланади. Бу эътиқод шу жойдан илдиз оладиким бу динларнинг таърихий ривоятларига кўра, аёл шайтоннинг фиребига тушган ва ўзи Одам Атони алдаган шахсдир. Бу дунёқарашда Ҳаво Одамни жаннатдан ерга ҳайдалиши сабабига айланган. Таврот ва Инжилда бу тафаккурнинг нишоналарини яққол мушоҳада этиш мумкин. Тавротда шундай келтирадиким, Одам Ато ва Момо Ҳавонинг яратилишидан сўнг, ҳайвонларнинг энг айёри илон аёлни манъ этилган дарахтнинг самарасини ейишга ундади. Аёл бу дарахтнинг мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига ҳам берди.
Дунёнинг яратилиш таърихи бобида шундай ривоят келтирилади: Худо Одам Атодан сўради: Манъ этилган дарахтнинг мевасидан едингми?
У жавоб берди: Худойим, ўзинг менга берган хотин бу дарахтнинг мевасидан менга берди ва мен едим.
Шу тартиб билан Яҳудий манбаларига таяниб айтиш мумкинки Ҳаво, Одам Ато гуноҳининг биринчи омилидан ва Одамнинг жаннатдан чиқариб юборишига сабаб бўлган шахсдир.
Черков дини яҳудий, румий ва юнонлик дини таъсири остига қарор олиб, аёлни биринчи инсонлар гуноҳ қилишларининг омили деб билади. Чунончи Юлис Қарнатийларга ёзган номасида шундай деди: «Адан боғида шайтон Ҳавони ўз фирибига туширилганидек масиҳийларга бўлган ўз меҳр-муҳаббат ва ихлосларингиздан айрилишингиз мумкин деб ўйлайман.
Ҳаттоки католик черковининг қарашлари Англия файласуфи Бертольд Расселнинг сўзларида ҳам ўз аксини топган: Аёл жаҳаннам дарвозаси ва Уммул фасод шаклида жилваланди. Шунинг учун аёл бўлганидан хижолат тортиши лозим. Муқаддас китобга хилоф тарзда, Қуръони карим кўп оятларида, Одам Ато ва Момо Ҳавони жаннатдан қувилаши достони ҳақида сўзлайди ва шу нуқтани таъкидлайдиким, Одам Ато ва Момо Ҳаво ҳар иккови шайтоннинг фиреб домига тушдилар ва ман этилган дарахтнинг мевасини татиб кўришлари билан иллоҳий мақомларидан узоқлашдилар.
Ҳозирги замон ёзувчиси устод Шаҳид Муртазо Мутаҳаррий “Исломда аёл ҳуқуқининг тизими” китобида масеҳият динининг аёл ҳақидаги эътиқодларига ишора этиб, шундай ёзади: Ҳақиқатан ҳам жиноят ҳисобланмиш бир хато ақидани масеҳийлар мазҳабий тарихга киритшди. Бу фикр жамиятда масеҳийларнинг хотинга эга бўлмасликлари, турмуш қурмасликлари, руҳонийлар ва кардиналларнинг ёлғиз яшашларини ривож-равнақ берди. Бу жараённинг оқибатида аста-секинлик билан шундай фикр вужудга келдиким, аёл кичик бир шайтон фирибгарлик ва гуноҳларнинг омили бўлиб қолди. Эркак ўзидан ўзи гуноҳ қилмайди ва бу аёлдирким, уни васвасага солиб гуноҳ қилишга мажбур этади. Шунинг учун кўрамизким, Одамнинг қиссасида шундай келтириладиким, шайтон Одам устидан нуфузга эга бўлиши мумкин эмасди. Шунинг учун Ҳавони алдади ва Ҳаво ҳам Одамни алдади. Аммо мусалмонларнинг самовий китоби Қуръон бу масалани тасдиқламайди.
Қуръони каримнинг Бақара муборак сураси 35 ва 36 ояти каримасида Парвардигор Одам ва Ҳаво достони ҳақида шундай марҳамат қилади: Ва: «Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатда маскан топ. Унда нимани хоҳласаларингиз, енглар, ош бўлсин ва мана бу дарахтга яқин келманглар, бас, у ҳолда золимлардан бўласизлар», дедик.
Шайтон уларни ундан оздирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва Биз: «Баъзингиз баъзингизга душман бўлиб тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва бир муддат ҳузур қилиш бордир», дедик.
Қуръони мажид Аъроф сурасининг 20-чи ояти каримасида Парвардигор шундай марҳамат қилади: Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди», деди.
Шуни зикр этиш жойизким Парвардигор Аъроф сурасининг 22 ва 23 оятларида ҳам шундай марҳамат қилинган: Бас, уларни алдов ила паст(ҳолат)га туширди. Икковлари дарахтдан татиб кўришганда, авратлари ўзларига кўриниб қолди ва ўзларига жаннат баргларидан тўсиқ тўқий бошладилар. Шунда Роббилари уларга нидо қилиб: «Сизларни ана ўша дарахтдан қайтарган эмасмидим ва, албатта, шайтон икковингизга очиқ-ойдин душмандир, демаганмидим?!»
Икковлари: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», дедилар. |
|
|