Январ 22, 2017 17:06 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда Қуръонда зикр этилган муъмин ва парҳизкор аёллар, жумладан Фиръавнинг хотини Осия, Ҳазрат Иброҳим (а) -нинг турмуш ӯртоғи Сора, ҳамда Лутнинг қизлари ҳақида суҳбатлашган эдик.

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда Қуръонда зикр этилган муъмин ва парҳизкор аёллар,  жумладан Фиръавнинг хотини Осия,  Ҳазрат Иброҳим (а) -нинг турмуш ӯртоғи Сора,  ҳамда Лутнинг қизлари ҳақида суҳбатлашган эдик. Шунингдек эслатиб ӯтган эдикки Қуръони каримда Аллоҳ таоло буюк ушбу аёлларга ишора этиб шу нуқтани таъкидлаб ӯтадиким камолот йӯлини босиб ӯтишда эркак ва аёл ӯртасида ҳеч қандай фарқ йӯқ. Ва эркак киши Парвардигорга имон келтириш ва солеҳ амаллар сояси остида Аллоҳ таолога шойисталик билан бандалик қилиши мумкин. 

 Азизлар, бугунги дастуримизда   нафс ва ботиннинг поклиги   билан олий мартабага етган  покдоман буюк аёл Ҳазрат Марьям алайҳисалом ҳақида сўҳбатлашамиз.  

Қуръони мажиднинг 12 ояти каримасида Ҳазрат Марьямнинг шахсияти  (а) ҳақида шундай келтирилган:”  Ва Марям Имрон қизини (мисол келтирди), у фаржини пок сақлаган эди, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббисининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди. (Биби Марям Имроннинг қизи Аллоҳга соф эътиқодда бўлганлар ва ўзларини ҳам соф тутганлар. Аллоҳ таоло Жаброил фаришта орқали ўша пок жасадга ўз руҳидан «пуф» дейиши билан Ийсо алайҳиссаломни ато қилган. Бу қиссалар бошқа сураларда батафсил келгани учун биз бу ерда яна такрорлаб ўтирмаймиз, фақат шуни таъкидлаймизки, у киши Аллоҳнинг сўзларига ва китобларига иймон келтирганлар ҳамда итоаткор қавмлардан бўлганлар. Мўъминлар, Биби Марям ҳаётларидан ўрнак олишлари керак.)

      

Қуръони карим Осия, Марьям каби аёлларни мисол келтириб аёлнинг шахсиятини шу даражада қайта тиклайди. Инсоний камолотдан аёлни маҳрум этган жоҳилият жамиятида ҳоким бӯлган фазода аёлларни таърифлаш, аёл мавқеини эъзозлаш йӯлида буюк бир ҳаракат эди. Шунингдек аёлнинг тафаккур қилиш қудратини таъкидлаб ӯтади.

Қуръони мажиднинг 20 -дан ортиқ сураларида Имрон қизи Марьям ҳақида сӯз юритилади ва аксарият вақтда Парвардигор унинг покизалиги ва иффатини таърифлайди. Нисо сурасининг 156 -ояти каримасида Марьям ҳақида шундай келтиради: "  Ва куфрлари, Марямга қарши улкан бўҳтон айтганлари учун"
Бу ерда Ҳазрат Марьям саломуллоҳи алайҳонинг бузургвор онаси ӯйнаган ролига ишора этиб ӯтишимиз лозим. Унинг Парвардигор билан доим ва чуқур алоқада бӯлиши Ҳазрат Марьям (с) -нинг маънавий ривож равнақ топиши учун муносиб шароитни вудудга келтирди. Бу аёл ихлос ва ҳақиқат юзасидан ӯз фарзандини Худо йӯлида вақф этди ва Парвардигорнинг паноҳи ва вилояти остида қарор берди.

      Айрим таърихий китобларда шундай келтирадиким Ҳазрат Марьям (с)  валодат топган даврида Бани Исроил авлиёлари ва анбиёларнинг расм -русумлари шундан иборат эдики ӯз фарзандини Худо йӯлида хизмат қилиш учун топширганларида бошқа ундан шахсий манфаатлар учун фойдаланмасдилар ва фарзанд эса ибодатгоҳ ва яҳудийлар синагогасида хизмат қилиш билан шуғулланарди. Фарзанд балоғат ёшига етганида ибодатхонада ӯз ишини давом этиш ёки у ерни тарк этиб истаган иши билаш шуғулланиш ихтиёрига эга эди. Албатта бу расм -русум қизларга тегишли эмас эди. Қуръоннинг муфассири Сайид Қутб Ҳазрат Марьям (с)  онасининг назр этиш жараёнини унинг комил имони ва ихлосининг чегараси йӯқлигининг нишонаси деб билади. Чунки ӯзининг бандалиги ва тоат ибодатини бажо келтириш учун азиз ӯз фарзандини Худо йӯлига бағишлайди ва бу эса Ҳазрат Марьям саломуллоҳи алайҳо онасининг комил ихлоси ва садоқатидан далолат беради.

Ол Имрон муборак сурасининг 35 -чи ояти каримасида Ҳазрат Марьям онасининг қандай назр этишини шундай баён этади:  " . Имроннинг хотини: «Эй Роббим! Албатта, мен қорнимдагини холис Ўзингга назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан», деганини эсла!"
Ушбу суранинг 36 -чи оятида шундай марҳамат этади:  " Уни (Марямни) туққан чоқда: «Эй Роббим, мен буни қиз туғдим-ку!!» деди. Ҳолбуки, Аллоҳ нима туққанини яхши билади. «Ва ўғил қиздек эмас. Ва мен унга «Марям» деб ном қўйдим ва, албатта, мен Сндан унга ва унинг зурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тилайман»."
Марямнинг онаси ҳасрат ва қайғу билан мен қиз туғдим деб айтади ва қиз ибодатхонада хизматкор бӯла олмайди деб изҳор этади. Марям онаси томонидан изҳор этган ҳасрати баробарида Парвардигори карим шундай марҳамат этади: "Аллоҳ таоло у туғган нарсадан огоҳ эди”.