Январ 10, 2017 11:01 Asia/Tashkent

Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

                              Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Иллоҳий анбиёларнинг рисолати инсоннинг дунё ҳою -ҳавас ва ёмонликлардан нажот топишидир. Дар ҳақиқат уларнинг рисолатлари инсоният ӯз инсоний қадр қиймати ва ӯзлигини топиши ҳамда камолот ва юксак йӯлни босиб ӯтишидан иборатдир. Қуръони каримнинг айрим оятларида Парвардигор иллоҳий пайғамбарларнинг даъватлари ва рисолатлари ҳақида баҳс -мунозара этганида гоҳида пайғамбари замоннинг ёрдамчиси ва ёри бӯлиши учун малакутий чеҳраси  ва гоҳида эса исьён қилиш ва қайсарлиги  туфайли Ҳақ даъватидан юз угирган аёллар ҳақида сӯз юритилади. Дастуримизнинг бугунги сонида айрим ана шу аёларни таништириш билан шуғулланимиз. Биз билан бирга бўлинг!
Мусиқа
Қуръон нуқтаи назаридан ӯз нафси устидан ғалаба қозонган инсон комил инсондир. Бундай инсон Парвардигорга эътиқодни солеҳ амал билан амалга оширилади.Ҳамда адолат, ростгӯйлик ва яхши хатти -ҳаракатлар каби фазилатга эгадир. Комил ушбу инсон эркак ё аёл бӯлиши мумкин.

  • Ва комил инсон бӯлишнинг шарт ва шароити жинсиятга боғлиқ эмас. Парвардигор Қуръони каримнинг Таҳрим муборак сурасида аёлларнинг тӯрт намунасини эслатиб ӯтади. Улардан икки нафари поклик ва парҳизкорлик намунаси бӯлса улардан бошқа нафари эса поксизлик ва хиёнат намунаси ҳисобланишади. Таҳрим муборак сурасининг 10-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилинади: " Аллоҳ куфр келтирганларга Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотинини мисол қилиб келтирди. Улар бандаларимиздан икки солиҳ банданинг тагида эдилар. Бас, уларга хиёнат қилдилар ва (эрлари) улардан Аллоҳнинг азобини қайтара олмадилар ва уларга, дўзахга кирувчилар билан киринглар, дейилди. (Нуҳ алайҳиссаломнинг хотинлари иймонда хиёнат қилган. У кишини масхара қилганларга қўшилиб, у аёл ҳам ўз эри Нуҳ алайҳиссаломни масхара қилар экан. Лут алайҳиссаломнинг хотинлари ҳам эътиқод ишида хиёнат қилган. У гуноҳкор қавмга ўз эри ҳузурига келган меҳмонлар ҳақида ахборот бериб турар экан.)

Сайид Қутб ӯзининг "Фи зилолил Қуръон " тафсирида ушбу оятдаги хиёнат сӯзи ҳақида шундай ёзади: "Икки ушбу аёлнинг хиёнати иллоҳий икки пайғамбарнинг даъватига хиёнат қилишдир. Ҳаё ва иффат йӯлидан чалғиниш эмас. Бу оятнинг паёми шундан иборатки ҳар бир шахс амалга оширадиган ӯз аъмоллари баробарида масъулдир ва пайғамбарнинг хотини бӯлишнинг ӯзи фақатгина шарофатнинг сабаби эмас. Шу тартиб билан шунга англаб етамизки одамнинг амалга оширилган фаъолияти унинг тақдирини белгилайди ва уни нажот топганлар ёки азоб чекадиганлар қаторига қарор беради.

  • Тарихнинг буюк чеҳраларидан бири Фиръавнинг хотини Осиядирким тӯғён, куфр таназзул топиш ва жаҳолат даврида тарихнинг энг золимларидан бири Фиръавн баробарида шижоат билан устувор турди ва кураш олиб борди.
    Таҳрим муборак сурасининг 11 ояти каримасида шундай марҳамат этади: " Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол қилиб кўрсатди. У: «Роббим, менга Ўз ҳузурингда, жаннатда бир уй бино қилгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва золим қавмлардан нажот бергин, деб айтди. (Фиръавннинг хотини ўша пайтдаги энг катта подшоҳнинг аёли эди. Емак-киймакда тўкин эди. Нимани хоҳласа, шуни қилиши мумкин. Қасрларда, турли неъматлар ичида фароғатда яшашига қарамасдан кофир ва золим эрига ва қавмига қарши чиқди. Аллоҳга иймон келтирди. Аллоҳдан жаннатда уй қуриб беришни сўради. Бу эса дунё ҳойи ҳавасидан устун келишнинг олий мисолидир.)

  • Қуръони каримнинг буюк муфассири марҳум аллома Табо Табои Фиръавн хотини Осиянинг Парвардигордан  жаннатда ўй қуриб  беришига  тегишли  истак -хоҳишини шахснинг камолотга етиши ва ривожланишининг  хулосаси деб биладиким бандалик йӯлини кезиб утиш учун лозимдир. Чунки комил имоннинг нишонаси юрак, тил хатти -ҳаракатнинг бир хил бӯлишидадир.
  • Фиръавнинг хотини Парвардигорга яқинлашишни талаб этади ва Парвардигорга яқин бӯлишни Мисрнинг маликаси бӯлиш фирьавний мартаба обру -эътиборига кӯра афзалроқ деб билади. Ҳамда Фиръавн золим қавм ва унинг кирдукоридан узоқда булишни афзал куради. Бу истак хоҳишларнинг илдизи Фиръавн хотинининг каромати, юксак шахсияти ва маърифатининг кенглигидан далолат беради.
    Осия табоҳлик, фасодлик, ширк ва куфр баробарида  доим муқовимат кӯрсатган қудратли ва буюк шахсиятдир.
  • Қуръони каримда эслатиб ӯтилган бошқа аёллардан бири бу Ҳазрат Иброҳим алайҳисаломнинг турмуш ўртоқи Сорадир. Унинг шахсияти Ҳуд ва Зориёт унвонли икки сураларда тасвир этилган. Ҳаниф  динининг асосчиси Ҳазрат Иброҳим (а) -нинг ёнида ҳузур топган олий мартабали аёлдир.  Фаришталар Иброҳим Халилга  фарзандни башорат этган вақтда ул ҳазратнинг турмуш ӯртоғи Сора ҳам ҳузур топади ва Ҳазрат Иброҳим (а)  дек фаришталар башоратини эшитади.
  • Қуръони карим Ҳуд сурасининг 71 оятидан 73 -чи оятигача ушбу воқеа ҳақида шундай марҳамат қилади: “ Тик турган хотини кулди. Бас, Биз у(хотин)га Исҳоқнинг ва Исҳоқдан кейин Яъқубнинг хушхабарини бердик. (Иброҳимнинг (а. с.) фаришталар билан қилаётган суҳбатларини тик туриб эшитаётган у кишининг аёллари, фаришталарнинг Лут қавмига азоб олиб кетаётганини эшитиб кулдилар. Лекин у аёлга аталган бошқа гап бор эди.)   Улар: «Аллоҳнинг амридан ажабланасанми? Эй аҳли байтлар, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракотлари бўлгай. Албатта, У мақталган ва буюк зотдир», дедилар.